UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  0 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  3 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  18 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  21

Тезкор! Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади Янгиликлар

Тезкор! Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади

"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан Франция термасидаги фаолиятини тугатмоқда.

"Le Parisien" маълумотларига қараганда, 29 ёшли футболчи узоқ ўйлаб, бунинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқди ва якунда миллий жамоа учун халқаро ўйинларда қатнашмаслик қарорига келди. Эндиликда футболчи кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказмоқчи.

Франция терма жамоаси таркибида Варан 2018 йилда жаҳон чемпионига айланди. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида жамоасига кумуш медални қўлга киритишига ёрдам берди. 

Ҳимоячи Франция билан 2021 йилги Миллатлар Лигасида ҳам ғолиб чиқди. У асосий терма жамоадаги дебютини 2013 йилнинг март ойида ўтказганди.

Варан жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 18 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика