


Борнмутликлар мавсум якунларига кўра АПЛни тарк эткач, жамоа устози Эдди Хоу лавозимидан четлаштирилган эди. Thetimes.co.uk хабар беришича, Жон Терри "Бормут" мураббийлиги учун энг асосий даъвогар бўлиб турибди. Маълумот учун, 39 ёшли собиқ ҳимоячи айни пайтда "Астон Вилла" бош мураббийи Дин Смитнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритмоқда.



