UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  3 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  6 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  113 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Тьерри Анрининг яқин орада янгиланмайдиган беш рекорди Янгиликлар

Тьерри Анрининг яқин орада янгиланмайдиган беш рекорди

Франциялик собиқ ҳужумчи Тьерри Анри фаолиятини якунлаганига бир ярим йилдан ошди.

Анри 20 йиллик футболчилик фаолиятида ҳам терма жамоа, ҳам клуб доирасида кўплаб совринлар ва шахсий совринларга эга чиқди.

У фақат битта катта совринга эга чиқа олмаган - «Олтин тўп». Аммо 38 ёшли футболчи шунчалик кўп рекордлар қайд этганки уларнинг кўпини яқин орада такрорлашнинг имкони деярли йўқ.



Рекорд №1.

Тьерри Анри беш бор (2000, 2003, 2004, 2005, 2006) Францияда йил футболчиси бўлган. Бу мамлакатнинг мутлоқ рекорди ҳисобланади

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчилар: Карим Бензема ва Франк Рибери уч мартадан энг яхши бўлишган.

"Вальбуэна иши" туфайли Бензема яқин орада Францияда йил футболчиси бўлмаса керак. Риберининг эса ёши анча катта бўлиб қолди ва уни жароҳатлар кўп қийнайди. 33 ёшли футболчи энди яна олдинги даражага чиқишига ишониш қийин.



Рекорд №2.

Франция терма жамоасидаги энг яхши тўпурар – 51та гол.

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчи: Карим Бензема – 27та гол.

Айни пайтда Бензема юқоридаги сабаб туфайли терма жамоадан четлатилган. Карим қачон термага қайтиши номаълум. Карим 27та голни 10 йил давомида урганини ҳисобга олсак Анри бемалол ухлайверса бўлади. Бенземадан кейинги ўринда Ҳали фаолиятини тугатмаганлар орасида Франк Рибери турибди - 16.



Рекорд №3.

«Арсенал» клуби тарихидаги энг яхши тўпурар. Анри клуб сафида 9 йил ўйнаб рақиблар дарвозасига жами 228та гол урган.

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчи: Робин ван Перси.

228та гол албатта жуда катта натижа. Ван Перси ҳисобида 132та гол мавжуд. Август ойида 33 ёшни қаршилайдиган голландиялик футболчи Лондон клубидан кетганига анча бўлди. Келажакда клубга қайтишига ҳеч ким ишонамаса керак.



Рекорд №4.

Тьерри Анри Англия Премьер-Лигасига асос солинганидан кейин тўрт марта тўпурар бўлган (2001/2002, 2003/2004, 2004/2005 ва 2005/2006).

Фаолиятини тугатмаган энг яқин таъқибчи: Робин ван Перси 2 марта.

Голландиялик ҳужумчи Премьер-Лигада 2 бор тўпурар бўлган. Ван Перси айни пайтда Туркияда ўйнамоқда ва яқин орада Англияга қайтиши сўроқ остида? Қайтган тақдирда ҳам тўпурар бўла оладими. Ростини айтсак ван Персидан кўра ҳозирча бир марта тўпурар бўлган Серхио Агуэро Анрининг рекордига яқинлашиши ҳақиқатга яқин бўлса керак. Бироқ яқин йиллар ичида Тьерри бу рекордни ҳам ҳеч кимга бермаслиги аниқ.



Рекорд №5.

Анри Англияда футбол журналистлари Ассоциацияси талқинига кўра уч бор энг яхши футболчи бўлган – 2003, 2004, 2006.

Ушбу соврин 69 йилдан буён топшириб келинади. Фақат 8 футболчи совринга бир мартадан кўп эга бўлишган. Анри уч бор журналистлар эътирофига сазовор бўлган дунёдаги яккаю ягона одам.

Бироқ Тьерри айнан мана шу рекордидан хавфсираши мумкин. Барча гап Криштиану Роналдуда. Португалиялик футболчи АПЛга қайтишни истаб қолса рекорд қўлдан кетиши мумкин. Сабаби у «Юнайтед»да ўйнаб юрганида икки бор (2007 ва 2008 йилларда) энг яхши бўла олган. Роналду 30 ёшдан ошган бўлса ҳам исталган совринни юта олишига кўпчилик шубҳа қилмай қўйгани рост.
 


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика