Тьерри Анри: «Пуйоль МЛСга келса ажойиб бўларди»

Aziz Tukhtamuradov
6 мар 2014, 21:48
“Барселона” жамоасининг собиқ ҳужумчиси, хозирда “Нью-Йорк Ред Буллс” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган футболчи Тьерри Анри собиқ жамоадоши Карлес Пуйольнинг америка лигасига кўчиб ўтиши мумкинлиги борасидаги қарорини қўллаб қувватлади.

“Агар у АҚШда тўп суришни хоҳласа, бу ерда уни илиқ кутиб олишади. Бу ажойиб иш бўларди.

Бундай даражадаги футболчига эга бўлиш нафақат жамоага, балки бутун чемпионатга кўрк бағишлайди. Пуйоль - ажойиб инсон”, - деб айтиб ўтди франциялик футболчи. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›