

"Учрашувни аъло даражада бошладик. Кейин худди "Канн" билан бўлган баҳсдаги каби жисмоний жиҳатдан азият чекдик. Биринчи бўлимда биттадан кўп гол уришимиз мумкин эди. Хаттоки, дарвоза бўш бўлган вазият ҳам бўлди. Шогирдларим мағлубиятлардан қўрқиб қолишган. Уларга ғолиблик руҳи етишмаяпти. 54 дақиқа яхши ўйин кўрсатдик. Аммо, бу натижа учун етарли бўлмади ва бошқа гол уриш насиб этмади. Учрашув давомида қилган хатоларимиз якунда қимматга тушди", - дея фикр билдирди "Монако" устози Тьерри Анри.


