UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  52 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  17 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Термиздаги ўйинда дарвозанинг ортига ҳакамлар қўйилади Янгиликлар

Термиздаги ўйинда дарвозанинг ортига ҳакамлар қўйилади

Хабарингиз бор, Суперлиганинг якуний тур баҳслари 27 ноябрь куни ўтказилади.

26-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар эълон қилинди. Эътиборимизни "Сурхон" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйинга тайинланган ҳакамлар тортди. 

СУРХОН – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ҳусан Музаффаров

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Аҳрол Рисқуллаев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Жамшид Имамов

Гап шундаки, мазкур баҳсга дарвозаларнинг ортида ишлайдиган 2 нафар рефери ҳам сафарбар қилинган. Бу ҳолатга ҳакамлар департаменти раисининг аниқлик киритишини сўрадик.

"Биласиз, техник сабаблар туфайли Термиздаги ўйинларда ВАРдан фойдаланишнинг имкони йўқ. Бироқ, якуний турда мусобақадаги ўрнини кафолатлаш учун ҳаракат қилаётган 2 клуб тўқнаш келяпти. Ушбу ўйинда мағлуб бўлган жамоа кўп эҳтимол билан Суперлигани 12-ўринда тугатиб, плей-оффда ўйнашга мажбур бўлади. Шу туфайли бу учрашув натижасига таъсир қиладиган хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Дарвоза ортига қўйилган реферилар орқали бош ҳакамга майдондаги вазиятни кенгроқ назорат қилиш имкониятини яратдик", дейди Эркин Бахтиёров.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика