Терма жамоамизнинг асл кучини Осиё ўйинларида кўрамиз
21 авг 2014 16:06
Янгиликлар
Терма жамоамизнинг асл кучини Осиё ўйинларида кўрамиз
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Бокуда Озарбайжон термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйинда ҳар икки жамоа эҳтиёткор бўлиб тўп тепгани учун ҳисоб очилмади. Албатта, дарвозага гол уриш учун имкониятлар бизда ҳам, рақибда ҳам бўлди. Лекин дарвозабонларнинг ишончли ҳаракати сабаб тўп киритилмади. Бу ўйинда миллий терма жамоамиз эмас, балки Инчонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида қатнашадиган жамоа тўп сургани учун таркибда легионерлар ўйнамади.
Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Ғалаба қозонишни хоҳлаганимиз билан бунга истак ва хоҳиш камдек кўринди. Нима бўлган тақдирда ҳам бу ўртоқлик учрашув эди, шу боис йигитлар шунга монанд ҳаракат қилишди. Ҳамма ўзини эҳтиёт қилиб ўйнашига тўғри келди. Умуман олганда баҳс қизиқарли кечгани йўқ. Ўйинда шиддат кузатилмади. Ҳар икки томон ҳам завқли бўлмаган фтубол намойиш этди. Кўпинча шундай ўйинларни кўрганда тез зерикиб қоласиз.
Футболчиларимизда индивидуал маҳорат чакки эмас экан. Фақат жамоавий ўйин борасида ҳали анча ишлаш кераклиги кўриниб қолди. Бундан ташқари, ташкил қилган ҳужумларимиз ҳам содда кўриниш олди. Кўп вазиятларда Сардор Рашидов ўйинни ўз қўлига олишга интилди-ю, бироқ “ёлғиз отнинг чанги чиқмас” деганларидек ҳадеб индивидуал ҳаракатларга урғу бериш натижага эришиладиган пайтда панд бериб қўйиши мумкин.
Ўйин темпига эса мактаб баҳосида -4 қўйса бўлади. Хуллас, бу баҳс терма жамоамизнинг имкониятларини очиб бера олмади. Шундай экан, асл кучимизни барибир Осиё ўйинларида билиб оламиз. Ҳозирдан бу мусобақада бемалол ғолиб бўлишимиз мумкинлиги ҳақида ҳамма ерда гапириляпти. Бунинг учун терма жамоамизда салоҳият етарли. 20 йил олдинги натижани такрорлаш учун ҳозирги авлодда имконият бор. Фақат қишда Уммонда бўлиб ўтган U-22 Осиё чемпионатидаги каби тўйдан олдин ноғора чалиб яна қуруқ қайтмасак бўлгани. Негаки ўшанда ҳам бизнинг таркиб энг кучли дея эътироф этилган, бироқ амалда ҳатто гуруҳдан чиқа олмагандик. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади деган умиддамиз.
Х.Холиқов.

Фикрлар