UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   5 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

Терма жамоамиз Қатарга йирик ҳисобда ютқазди Янгиликлар

Терма жамоамиз Қатарга йирик ҳисобда ютқазди

Дохада Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида мезбонлар илк хавфли вазиятни ташкил этишди. Чап қанотдан оширилган тўпни Себастян Сория дарвозага йўллай олмади. 

7-дақиқада вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, бироқ Сергеев тўпга ета олмади. 

11-дақиқада Бобур Йўлдошев Сориянинг оёғини босиб олди. Қатарликлар жарима тўпига эга бўлишди. Бу вазиятда тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди. 

15-дақиқада Сориянинг ошириб берган тўпини шериги дарвозага йўллай олмади.

17-дақиқада ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан жарима майдонига ошириб берилган тўпни Сория яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

19-дақиқада Искандеровнинг пасидан сўнг Шодиев ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

20-дақиқада Халфан Иброҳим ажойиб рейд ташкил этди, икки футболчидан қочиб кетиб дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ!

22-дақиқада Шодиев 22 метрлардан дарвозага аниқ зарба берди, тўпни Қоси Бурхон ушлаб олди.

27-дақиқада вакилларимиз гол уришди. Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Козак яна дарвозабонга йўллади. Шодиев эса ўйндан ташқари ҳолатдан туриб гол урди. Венгриялик ҳакамлар голни инобатга олишмади.

32-дақиқада Искандеровнинг оширган тўпини Козак боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон қийинчилик билан бўлса ҳам тўпни ушлаб қолди.

37-дақиқада Нестеров кучли зарбасидан сўнг тўпни қайтариб жамоамизни голдан сақлаб қолди.

43-дақиқада Ҳасан Ал Ҳайдос 20 метр масофадан кучли зарба билан Нестеровни доғда қолдирди - 2:0.

45-дақиқада Билол Муҳаммаднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров қайтарди. 

Дастлабки бўлимда 2:0 ҳисоби қайд этилди.


Иккинчи бўлим бошида Майдонга тушган Акмал Шораҳмедов қанотдан узатилган тўпни қайтарди.

49-дақиқада Искандеров жарима тўпини амалга оширди. Тўпни Қосим Бурҳон қайтарди.

56-дақиқада Сардор Рашидов 24 метрлардан дарвозага кучли зарба берди, тўпни Қосим Бурҳон қйатарди.

58-дақиқада терма жамоамизнинг ҳужумини Рашидовнинг ноаниқ тўп узатиши тўхтатди. Кейинроқ Кримец рақибнинг қарши ҳужумига имкон бермади. 

62-дақиқада Мустафоев тўпни жарима майдонига узатди, дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юбориб кейин уни ушлаб олди.

64-дақиқада Рашидовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини Искандеров амалга оширди. Самарасиз. 

66-дақиқада Муҳаммад Муса ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳозиргина майдонга тушган Машъал Абдулла тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди - 3:0.

70-дақиқада Мажид Муҳаммаднинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди. 

74-дақиқада Халфан Иброҳимнинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни қайтарди.

76-дақиқада вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди. Искандеровнинг йўллган зарбасидан сўнг Қосим Бурҳон ўз ўрнида.

80-дақиқада Ҳасан Ал Ҳайдоснинг зарбаси ноаниқ кетди.

Учрашувда бошқа гол бўлмади ва Қатар ўз уйида йирик ғалабага эришди.


Қатар - Ўзбекистон 3:0

Голлар: Себастян Сория 17, - 1:0. Ҳасан Ал Ҳайдос 43, - 2:0. Машъал Абдулла 66, - 3:0.

Қатар: 1.Қосим Бурҳон, 5.Абдулазиз Ҳатим, 3.Абдулкарим Ҳассан (19.Холид Муфта, 84), 12.Ҳамис Исмоил, 6.Билол Муҳаммад, 7.Весам Ризиқ (12.Мажид Муҳаммад Ҳассан, 66), 10.Халфан Иброҳим (27.Ҳусайин Али Ҳусайин, 75), 23.Себастян Сория (20.Машъал Абдулла, 66), 13.Иброҳим Мажид, 11.Ҳасан Ал Ҳайдос, 26.Мусаб Маҳмуд (2.Муҳаммад Муса, 34)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 2.Егор Кримец (3.Шавкат Муллажонов, 83), 4.Бобур Йўлдошев (20.Ислом Тўхтахўжаев, 76), 6.Жавлон Иброҳимов (18.Фозил Мусаев, 67), 7.Владимир Козак, 8.Шуҳрат Муҳаммадиев (5.Акмал Шораҳмедов, 46), 10.Игорь Сергеев, 14.Жамшид Искандеров, 15.Воҳид Шодиев (11.Наврўз Алимов, 70), 16.Салим Мустафоев, 17.Сардор Рашидов (22.Фарруҳ Сайфиев, 70).  

Огоҳлантиришлар: Салим Мустафоев 20, Муҳаммад Муса 64, Бобур Йўлдошев 65, Иброҳим Мажид 67.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика