Терма жамоанинг бугунги машғулоти ёпиқ бўлади

Narzulla Saydullayev
2 июн 2016, 15:43
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида навбатдаги машғулотни ўтказади.

Терма жамоа расмийларининг маълум қилишларича бугунги машғулотларга журналистлар ва мухлислар киритилмайди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аслида бугун Эвакториал Гвинея билан ўйнаши керак эди. Бу ўйин бекор қилингач, олий лигада ўйнайдиган легионерлардан тузилган жамоага қарши назорат ўйини бўлиши ҳақида хабарлар чиқди.

7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда Канада миллий терма жамоаси билан беллашади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia