UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди Янгиликлар

Терма жамоа Тошкентда: Катанец кетиб қолди, Турсунов жароҳат билан қайтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил қилинди.

Йиғин давомида жамоамиз Малайзия (5:1) ва Иордания (0:3) термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқди. Бугун жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Истанбул — Тошкент йўналишида ҳаракатланган учоқ маҳаллий вақт билан 01:15 да Ислом Каримов номида халқаро аэропортга келиб қўнди.

Аммандаги йиғинда иштирок этган 23 кишилик таркибдан фақат 15 киши Тошкентга қайтди. Аэропортда қаршилашганимиз қуйидагилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Ўткирбек Юсупов ("Навбаҳор"), Валижон Раҳимов (АГМК)

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Достон Турсунов ("Чунцин", Хитой), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

Ҳужумчи: Ҳусайн Норчаев ("Насаф")

Хабарингиз бор, Иорданияга олиб кетилганлардан Жалолиддин Машарипов 10 октябрь куни "Ал-Насср"нинг илтимосига биноан Саудия Арабистонига қайтган эди. Шунингдек, йиғин якунида Рустам Ашурматов (Жанубий Кореяга), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Россияга), Отабек Шукуров (БАА), Шаҳбоз Умаров (Беларусь), Азиз Ғаниев (БАА), Игор Сергеев (Қозоғизтон) ва Элдор Шомуродов (Италия) каби легионерларимиз ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишгани айтилди.

ЎФА вакилларининг сайтимизга маълум қилишича, Сречко Катанец ва унинг мураббийлар гуруҳи ўз ватанига жўнаб кетган. Словениялик мутахассисга кўмаклашаётган Равшан Ҳайдаров Тошкентга қайтди.

Иорданияга қарши ўйинда сафдан чиққан Достонбек Турсуновнинг жароҳати жиддийга ўхшайди. Ҳамюртимиз оқсоқлангани ҳолда ҳаракатланяпти. У ҳозирча жароҳати ҳақида гапиришни хоҳламади ва барчаси МРТ хулосасидан кейин ойдинлашишини айтди. Шунингдек, "Пахтакор" хавбеки Одил Ҳамробековнинг эски жароҳати безовта қила бошлагани айтилганди. Сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан ҳар икки футболчига саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, Достон ва Одил тез орада сафга қайтишади.

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Топ-11. Катанецдан чақирув олмаган футболчилар 

Муаллиф :
Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика