UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  0 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  3 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  7 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3

Терма жамоа. Жанубий Суданнинг даражаси ҳақида Янгиликлар

Терма жамоа. Жанубий Суданнинг даражаси ҳақида

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайда ўтаётган йиғини ҳақида ёзди.

ЎФА матбуот хизмати Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг Жанубий Суданга қарши назорат учрашувида иштирок этишини маълум қилди

Трансфермаркт порталига эътибор қилсангиз, бу жамоа таркибида ярим нафар ҳам юлдуз йўқлигига гувоҳ бўласиз. Даҳшатли томони шундаки, Жанубий Судан терма жамоаси таркибининг умумий қиймати 225 минг еврога тенг (фақат 2 футболчига нарх белгиланган, қолганларни "ит танимайди"). 

Солиштириш учун, Про лиганинг ўтган мавсумида сўнгги поғонани банд қилган "Арал Самали" клуби футболчиларининг умумий қиймати Жанубий Судан терма жамоасидан 3 мартага қимматроқ.

Африка жамоаси ФИФА рейтингида 167-ўринга жойлашган. Тасаввур қилиб олишингиз учун айтамиз: Бермуд ороллари ва Непал даражасидаги рақиб. 

Тўғри, пандемик вазият ЎФАнинг ишини қийинлаштиргани бор гап. Лекин, "Арал Самали"дан кучсизроқ терма ёки "Ал Ваҳда" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун катта харажат қилиб, Дубайга бориш шартмиди? Ундан кўра, Фарғонадаги ҳоким кубогига қатнашиш маъқул эмасми? Ҳам арзон тушади, ҳам рақибларнинг даражаси кучлироқ...


П/С. Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

Рейтинг: +65   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика