

"Биз охиригача курашдик, аммо охирги гол - менинг айбим. Юзага келган вазият учун жамоадан узр сўрайман. Хордига пас бермоқчи эдим. Агар ўша пайтда тўғри қарор қабул қилганимда, биз ғалаба қозонган бўлардик. Эрнандеснинг голи - фақат менинг айбим.
Содир бўлган воқеага қарамасдан, ўйин услубимни ўзгартирмоқчи эмасман. Бу бир марта юз берди. Биз аламли мағлубиятга учрадик, аммо олға юришда давом этишимиз керак. Энди терма жамоалар ўйини туфайли танаффус бўлади, кейин аввалги йўлга қайтишга уриниб кўрамиз" - дейди дарвозабон.


