

"Қизил иблислар"ни бошқариш учун асосий номзод - Томас Тухель номи кўрсатилмоқда. Бугун МЮ раҳбарияти тен Хаг келажаги борасида сўнгги қарорни қабул қилишлари ҳақида хабарлар тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухелнинг сўнгги иш жойи "Бавария" ҳисобланади. У немис клубини ўтган ёзда тарк этган.



