UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  23 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

Тен Хаг Роналду ва клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди Янгиликлар

Тен Хаг Роналду ва клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди

“Манчестер Юнайтед” янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоадаги дастлабки матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Барчангизни бу ерда кўрганимдан жуда хурсандман, клубда мени жуда илиқ кутиб олишди. Стартни интиқлик билан кутяпман. Бу янги уйим ва бу ерда муваффақиятга эришмоқчиман”.

Янги ўйинчилар ҳақида:

“Айни пайтда биз бу масала билан шуғулланмоқдамиз ва уни таҳлил қилмоқдамиз. Бу таркиб катта салоҳиятга эга, ўтган мавсумда улар иккинчи ўринни эгаллашди. Бу футболчилар билан ишлашни кута олмайман”.

Премьер-лигада ғалаба қозониш ҳақида:

“Ҳозир бу ҳақда ўйламайман. Бу бизнинг мақсадимиз, аммо бунга эришиш учун вақт керак”.

Премьер-лигада ишлаш имконияти ҳақида:

"Бунга ақлбовар қилмайди! Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Аллақачон баъзи мураббийларга қарши тўқнаш келганман ва улар билан яна учрашишни интиқлик билан кутаман".

Режалар ҳақида:

“Бизда режа бор ва уни амалга ошириш устида ишлаймиз. Клубга динамик нимадир олиб келишим керак."

Янги мураббийлар штаби ҳақида:

“Уларнинг иккаласи ҳам муваффақиятга қандай эришишни билишади, совринларни ютишда тажрибага эга, шунинг учун улар менинг штаб-квартирамда. Ишга ёллаш жуда муҳим қисм ва бунинг устида ишлашни хоҳлайман”.

Роналду ҳақида:

"Албатта, у лойиҳанинг бир қисми бўлади! У нимани олиб келиши мумкин? Мақсадлар.

Ван де Бек ҳақида:

"У билан муносабатларим жуда яхши, учрашувимизни сабрсизлик билан кутаман".

“Манчестер Юнайтед” тижорат клубими?

“Бу клубда футбол биринчи ўринда туради. Қандай бўлмасин, барча клублар тижорат ҳақида қайғуради. Улар пул топишлари керак”.

Кутиб турган хатарлар ҳақида:

“Бунда ҳеч қандай хавф-хатарни кўрмаяпман. Бу ажойиб клуб, унинг келажагига қарашимиз керак. Бунда менга янги ходимлар ёрдам беради. Ишончим комилки, муваффақиятга эришамиз”.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика