UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  6 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  33 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

Тен Хаг Роналду ва клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди Янгиликлар

Тен Хаг Роналду ва клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди

“Манчестер Юнайтед” янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоадаги дастлабки матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Барчангизни бу ерда кўрганимдан жуда хурсандман, клубда мени жуда илиқ кутиб олишди. Стартни интиқлик билан кутяпман. Бу янги уйим ва бу ерда муваффақиятга эришмоқчиман”.

Янги ўйинчилар ҳақида:

“Айни пайтда биз бу масала билан шуғулланмоқдамиз ва уни таҳлил қилмоқдамиз. Бу таркиб катта салоҳиятга эга, ўтган мавсумда улар иккинчи ўринни эгаллашди. Бу футболчилар билан ишлашни кута олмайман”.

Премьер-лигада ғалаба қозониш ҳақида:

“Ҳозир бу ҳақда ўйламайман. Бу бизнинг мақсадимиз, аммо бунга эришиш учун вақт керак”.

Премьер-лигада ишлаш имконияти ҳақида:

"Бунга ақлбовар қилмайди! Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Аллақачон баъзи мураббийларга қарши тўқнаш келганман ва улар билан яна учрашишни интиқлик билан кутаман".

Режалар ҳақида:

“Бизда режа бор ва уни амалга ошириш устида ишлаймиз. Клубга динамик нимадир олиб келишим керак."

Янги мураббийлар штаби ҳақида:

“Уларнинг иккаласи ҳам муваффақиятга қандай эришишни билишади, совринларни ютишда тажрибага эга, шунинг учун улар менинг штаб-квартирамда. Ишга ёллаш жуда муҳим қисм ва бунинг устида ишлашни хоҳлайман”.

Роналду ҳақида:

"Албатта, у лойиҳанинг бир қисми бўлади! У нимани олиб келиши мумкин? Мақсадлар.

Ван де Бек ҳақида:

"У билан муносабатларим жуда яхши, учрашувимизни сабрсизлик билан кутаман".

“Манчестер Юнайтед” тижорат клубими?

“Бу клубда футбол биринчи ўринда туради. Қандай бўлмасин, барча клублар тижорат ҳақида қайғуради. Улар пул топишлари керак”.

Кутиб турган хатарлар ҳақида:

“Бунда ҳеч қандай хавф-хатарни кўрмаяпман. Бу ажойиб клуб, унинг келажагига қарашимиз керак. Бунда менга янги ходимлар ёрдам беради. Ишончим комилки, муваффақиятга эришамиз”.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика