

"Яхши жамоага майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам сардор керак. Жамоани бошқарадиган, ўйин сифатини назорат қилиб турадиганидан. Кимдир сардорлик боғичини тақиб олиши керак. Мен Брунуни танладим. Чунки у ўрнак олиш керак бўлган футболчи.
У доимо энг яхшиси бўлишни хоҳлайди, ўз максималини кўрсатиш учун қаттиқ меҳнат қилади. У кўп футболчилар учун ойна вазифасини бажаради. Бруну шунингдек ўйинни тушуниш борасида ҳам яхши. Майдонда бундай футболчининг борлиги мураббий учун жуда яхши", - деди Тен Хаг.



