UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  5 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  33 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман" Янгиликлар

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг шогирди Маркус Рэшфорднинг ажойиб ўйинлари ҳақида гапирди.

Рэшфорд Англия терма жамоаси сафида Қатардаги 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганидан кейин "қизил иблислар" сафидаги сўнгги ўйинларда жуда юқори даражада ўйин кўрсатди. Ҳужумчи Премьер-лиганинг сўнгги 6 турида 5 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Лига кубогининг 2 ўйинида 1 та ва Англия Кубогида киритилган 1 та тўп мавжуд.

"Мен Гарри Поттер эмасман. У шунчаки ўзига ишонган. Ҳар бир футболчи ўзига бўлган ишончни топа олиши керак. Маркус шундай қила олди. Албатта, мен ва бизнинг мураббийлар штабимиз қандайдир структуралар олиб кирамиз, унинг ўйин услубини тўғрилаймиз, тўғри позиция танлашни тушунтирамиз. Аммо охир-оқибат ҳаммаси унга боғлиқ бўлади.

Футболчида бундай ишонч пайдо бўлаётганини кўрганимда, нафақат ўз ўйинимизни қандай қуришимиз, балки унинг атрофидаги муҳит ҳам муҳим эканига амин бўлдим – футболчи айнан шундай ўзининг энг юқори ўйинини кўрсатиши мумкин. Шубҳасиз, Маркус ҳозир яхши формада. Бу кунлик машғулотлардан ўйиндан ўйинга ва кундан кунга яхшиланиб борадиган нарса", – деди МЮ устози тен Ҳаг.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика