UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  2 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  4 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман" Янгиликлар

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг шогирди Маркус Рэшфорднинг ажойиб ўйинлари ҳақида гапирди.

Рэшфорд Англия терма жамоаси сафида Қатардаги 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганидан кейин "қизил иблислар" сафидаги сўнгги ўйинларда жуда юқори даражада ўйин кўрсатди. Ҳужумчи Премьер-лиганинг сўнгги 6 турида 5 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Лига кубогининг 2 ўйинида 1 та ва Англия Кубогида киритилган 1 та тўп мавжуд.

"Мен Гарри Поттер эмасман. У шунчаки ўзига ишонган. Ҳар бир футболчи ўзига бўлган ишончни топа олиши керак. Маркус шундай қила олди. Албатта, мен ва бизнинг мураббийлар штабимиз қандайдир структуралар олиб кирамиз, унинг ўйин услубини тўғрилаймиз, тўғри позиция танлашни тушунтирамиз. Аммо охир-оқибат ҳаммаси унга боғлиқ бўлади.

Футболчида бундай ишонч пайдо бўлаётганини кўрганимда, нафақат ўз ўйинимизни қандай қуришимиз, балки унинг атрофидаги муҳит ҳам муҳим эканига амин бўлдим – футболчи айнан шундай ўзининг энг юқори ўйинини кўрсатиши мумкин. Шубҳасиз, Маркус ҳозир яхши формада. Бу кунлик машғулотлардан ўйиндан ўйинга ва кундан кунга яхшиланиб борадиган нарса", – деди МЮ устози тен Ҳаг.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика