UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   0 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухорлиқов ўтган мавсум ўз голларини сонини 100тага етказиб олганди.

Ўтган йил Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга тушиб, бу ўйинда  Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлганди. 

Айнан шу гол туфайли Темурхўжанинг Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги голлари сони 100тага етиб, у ҳам Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланганди.

Темурхўжа Aбдухолиқовнинг 100та голи:

Ўзбекистон чемпионати - 71 гол (“Пахтакор” - 22, “Локомотив” - 49)

Ўзбекистон Кубоги - 14 гол (“Пахтакор” - 6, “Локомотив” - 8)

Осиё чемпионлар лигаси - 13 гол (“Пахтакор” - 4, “Локомотив” - 9)

Ўзбекистон МТЖ - 2 гол (Таиланд, КХДР)  

Ўтган йил вазият шундай бўлдики, пандемия сабаб Темурхўжа Абдухолиқовни ЎФА томонидан тақдирлаш имкони бўлмади. Шу боис орадан вақт ўтиб кечаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов стадионимизга ташриф буюриб, ўйиндан олдин Темурхўжани Абдухолиқовни Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоларига бериладиган махсус соврин билан тақдирлади. Шунингдек, клубимиз томонидан футболчига зарбоф тўн ва жамоамиз вакиллари имзоси туширилган футбол тўпи эсдалик учун топширилди.

Эътибор ва эҳтиромдан руҳланган моҳир ҳужумчи кеча ажойиб намойиш этиб, рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди ва унинг голи "темирйўлчилар"га 3 очко келтирди. Биз Темурхўжа Абдухолиқовга фаолияти давомида янада кўпроқ голлар уриб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика