UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  12 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  27 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухорлиқов ўтган мавсум ўз голларини сонини 100тага етказиб олганди.

Ўтган йил Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга тушиб, бу ўйинда  Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлганди. 

Айнан шу гол туфайли Темурхўжанинг Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги голлари сони 100тага етиб, у ҳам Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланганди.

Темурхўжа Aбдухолиқовнинг 100та голи:

Ўзбекистон чемпионати - 71 гол (“Пахтакор” - 22, “Локомотив” - 49)

Ўзбекистон Кубоги - 14 гол (“Пахтакор” - 6, “Локомотив” - 8)

Осиё чемпионлар лигаси - 13 гол (“Пахтакор” - 4, “Локомотив” - 9)

Ўзбекистон МТЖ - 2 гол (Таиланд, КХДР)  

Ўтган йил вазият шундай бўлдики, пандемия сабаб Темурхўжа Абдухолиқовни ЎФА томонидан тақдирлаш имкони бўлмади. Шу боис орадан вақт ўтиб кечаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов стадионимизга ташриф буюриб, ўйиндан олдин Темурхўжани Абдухолиқовни Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоларига бериладиган махсус соврин билан тақдирлади. Шунингдек, клубимиз томонидан футболчига зарбоф тўн ва жамоамиз вакиллари имзоси туширилган футбол тўпи эсдалик учун топширилди.

Эътибор ва эҳтиромдан руҳланган моҳир ҳужумчи кеча ажойиб намойиш этиб, рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди ва унинг голи "темирйўлчилар"га 3 очко келтирди. Биз Темурхўжа Абдухолиқовга фаолияти давомида янада кўпроқ голлар уриб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика