UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  53 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Темурхўжа Абдухолиқов: "Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим"

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Бекободдаги дурангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало, бугунги туғилган кунингиз билан табриклаймиз, "Локомотив" таркибида янада кўплаб голлар уришингизни тилаб қоламиз. "Металлург" кучли жамоа, бугун рақибларнинг ҳимоясига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Табрик учун раҳмат. "Металлург" кучли жамоа бўлса ҳам уларга қарши ўйнаш оғир демаган бўлардим. Бу ерда ўзига ишонч фактори муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, вазиятлардан доимо унумли фойдаланмоқ даркор. Биз эса кучга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса уларга ташаббусни топшириб қўйдик. "Металлург" биз билан ҳужумкор ўйнай олишини тушунди ва шу сабабли мен ҳам кўпроқ ҳимоячиларга ёрдам бериб турдим.

- Келинг, урилган биринчи гол ҳақида гапирсангиз. Ўша паллада сиз тўпни Кахи Махарадзега оширгандингиз. Ўшанда ўзингизда ҳам зарба беришга иштиёқ бормиди?

- Йўқ, у ерда ҳимоячилар менинг олдимга етиб келишганди. Агарда тўпни Кахига тезроқ оширмасам, вазият қийинлашиб кетарди.  Ўз навбатида Махарадзе ҳам жуда қулай нуқтага очилиб келаётганди. Қувонарлиси, барчаси ўйлаганимдек бўлиб чиқди.

- Футболда футболчилар туғилган кунида гол уриши керак деган кичик қоида бор. Ўйиндан олдин сиз ҳам шу ҳақида ўйлаб кўрганмидингиз?

- Тўғрисини айтганда, ғалаба ҳақида ўйладим, туғилган куним эса иккинчи масала эди. Биз ёмон бўлмаган темп намойиш қилдик. Очколар қўлга киритяпмиз. Бу мен учун асосийси. Ҳали ушбу эгаллаб турган ўрнимиздан юқорироқ бўламиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳар бир учрашувда ўзимизни кўрсатиб, максимал очколар орқали юқорироққа кўтарилишимиз керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика