UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  1 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  18 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  7 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

Темурхўжа Абдухолиқов: "Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим"

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов Бекободдаги дурангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало, бугунги туғилган кунингиз билан табриклаймиз, "Локомотив" таркибида янада кўплаб голлар уришингизни тилаб қоламиз. "Металлург" кучли жамоа, бугун рақибларнинг ҳимоясига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Табрик учун раҳмат. "Металлург" кучли жамоа бўлса ҳам уларга қарши ўйнаш оғир демаган бўлардим. Бу ерда ўзига ишонч фактори муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, вазиятлардан доимо унумли фойдаланмоқ даркор. Биз эса кучга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса уларга ташаббусни топшириб қўйдик. "Металлург" биз билан ҳужумкор ўйнай олишини тушунди ва шу сабабли мен ҳам кўпроқ ҳимоячиларга ёрдам бериб турдим.

- Келинг, урилган биринчи гол ҳақида гапирсангиз. Ўша паллада сиз тўпни Кахи Махарадзега оширгандингиз. Ўшанда ўзингизда ҳам зарба беришга иштиёқ бормиди?

- Йўқ, у ерда ҳимоячилар менинг олдимга етиб келишганди. Агарда тўпни Кахига тезроқ оширмасам, вазият қийинлашиб кетарди.  Ўз навбатида Махарадзе ҳам жуда қулай нуқтага очилиб келаётганди. Қувонарлиси, барчаси ўйлаганимдек бўлиб чиқди.

- Футболда футболчилар туғилган кунида гол уриши керак деган кичик қоида бор. Ўйиндан олдин сиз ҳам шу ҳақида ўйлаб кўрганмидингиз?

- Тўғрисини айтганда, ғалаба ҳақида ўйладим, туғилган куним эса иккинчи масала эди. Биз ёмон бўлмаган темп намойиш қилдик. Очколар қўлга киритяпмиз. Бу мен учун асосийси. Ҳали ушбу эгаллаб турган ўрнимиздан юқорироқ бўламиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ҳар бир учрашувда ўзимизни кўрсатиб, максимал очколар орқали юқорироққа кўтарилишимиз керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика