UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  3 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  1 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  1 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  8 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  2 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  29 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Машъал” – “Локомотив” учрашувида меҳмонлар йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда “темирйўлчилар”нинг тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов дубл қайд этиб, ғалабага катта хисса қўшди. Шу муносабат билан ўйиндан кейин у билан суҳбатлашиб, бир нечта саволларга жавоб олдик. 

- Темурхўжа, аввало сафарда қўлга киритилган йирик ҳисобдаги ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи бу “Машъал” шу куни кучсиз ўйин кўрсатганидан даракми ёки “Локомотив” ўз ўйинини топиб олдими? 

- Табрик учун раҳмат. “Локомотив” жамоаси футболчилари шу куни бош мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни аниқ бажарди деб ҳисоблайман. Шунингдек катта иштиёқ эвазига сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик. 

- Ўйиндан аввал, ҳисоб йирик кўриниш олишини кутмаган бўлсангиз керак?

- Йўқ, бундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандим. Чунки сафарда бундай натижа камдан-кам холатларда учрайди. 

- “Машъал” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб дублга эришдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Бундан ҳам яхшироқ харакат қилсам бўлади деган ўй хаёллар ҳар доим бўлади. 

- “Локомотив” ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. 1-ўринга бўлган имкониятингларни қандай кўряпсиз?

- Ҳозирча фақат кейинги ўйинлар ҳақида ўйлаяпман. Бўлажак учрашувларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш муҳим. Қолган жиҳатларга эътибор қаратмаяпман.

- Кейинги турда жамоангиз ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Яқинда бекободликларда бош мураббий алмашгач, ўйин услубида ҳам ўзгариш кузатилмоқда. Бўлажак баҳс ҳақида нима дейсиз?

- Тўғриси олдиндан бир нима дейиш қийин. “Металлург”ни ўйинини кўриш имкони бўлмади ҳозирча. Ҳар қандай вазиятда “Локомотив” бўлажак учрашувда ўз ўйинини кўрсатишга харакат қилади.   

- Жавоҳир Сидиқов “Машъал” дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда масъулиятни ўз зиммангизга олсангиз бўлмасмиди?

- Ўша вазиятда Жавоҳир пенальтини тепишни истаб, тўпни сўраганида рози бўлиб бердим. Гол уриш насиб қилмаган экан, шундай бўлди. 

- Келаси сафар яна шундай холат такрорланса масъулиятни бўйнингизга олишга тайёрмисиз?

- Билмасам. Ўйиндан олдин бош мураббийнинг кўрсатмасига ҳам қараймиз. 

- Бу йил ўз олдизга нечта гол уришни мақсад қилиб қўйгансиз?

- Голларим сони қанча кўп бўлса, шунча яхши.

- Сизнингча Микаэл Секейра ўзбек футболига қандай янгиликларни олиб кирмоқда?

- Тактика ва Европа футболини. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика