UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  4 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Машъал” – “Локомотив” учрашувида меҳмонлар йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда “темирйўлчилар”нинг тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов дубл қайд этиб, ғалабага катта хисса қўшди. Шу муносабат билан ўйиндан кейин у билан суҳбатлашиб, бир нечта саволларга жавоб олдик. 

- Темурхўжа, аввало сафарда қўлга киритилган йирик ҳисобдаги ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи бу “Машъал” шу куни кучсиз ўйин кўрсатганидан даракми ёки “Локомотив” ўз ўйинини топиб олдими? 

- Табрик учун раҳмат. “Локомотив” жамоаси футболчилари шу куни бош мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни аниқ бажарди деб ҳисоблайман. Шунингдек катта иштиёқ эвазига сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик. 

- Ўйиндан аввал, ҳисоб йирик кўриниш олишини кутмаган бўлсангиз керак?

- Йўқ, бундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандим. Чунки сафарда бундай натижа камдан-кам холатларда учрайди. 

- “Машъал” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб дублга эришдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Бундан ҳам яхшироқ харакат қилсам бўлади деган ўй хаёллар ҳар доим бўлади. 

- “Локомотив” ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. 1-ўринга бўлган имкониятингларни қандай кўряпсиз?

- Ҳозирча фақат кейинги ўйинлар ҳақида ўйлаяпман. Бўлажак учрашувларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш муҳим. Қолган жиҳатларга эътибор қаратмаяпман.

- Кейинги турда жамоангиз ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Яқинда бекободликларда бош мураббий алмашгач, ўйин услубида ҳам ўзгариш кузатилмоқда. Бўлажак баҳс ҳақида нима дейсиз?

- Тўғриси олдиндан бир нима дейиш қийин. “Металлург”ни ўйинини кўриш имкони бўлмади ҳозирча. Ҳар қандай вазиятда “Локомотив” бўлажак учрашувда ўз ўйинини кўрсатишга харакат қилади.   

- Жавоҳир Сидиқов “Машъал” дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда масъулиятни ўз зиммангизга олсангиз бўлмасмиди?

- Ўша вазиятда Жавоҳир пенальтини тепишни истаб, тўпни сўраганида рози бўлиб бердим. Гол уриш насиб қилмаган экан, шундай бўлди. 

- Келаси сафар яна шундай холат такрорланса масъулиятни бўйнингизга олишга тайёрмисиз?

- Билмасам. Ўйиндан олдин бош мураббийнинг кўрсатмасига ҳам қараймиз. 

- Бу йил ўз олдизга нечта гол уришни мақсад қилиб қўйгансиз?

- Голларим сони қанча кўп бўлса, шунча яхши.

- Сизнингча Микаэл Секейра ўзбек футболига қандай янгиликларни олиб кирмоқда?

- Тактика ва Европа футболини. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика