UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  0 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Машъал” – “Локомотив” учрашувида меҳмонлар йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда “темирйўлчилар”нинг тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов дубл қайд этиб, ғалабага катта хисса қўшди. Шу муносабат билан ўйиндан кейин у билан суҳбатлашиб, бир нечта саволларга жавоб олдик. 

- Темурхўжа, аввало сафарда қўлга киритилган йирик ҳисобдаги ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи бу “Машъал” шу куни кучсиз ўйин кўрсатганидан даракми ёки “Локомотив” ўз ўйинини топиб олдими? 

- Табрик учун раҳмат. “Локомотив” жамоаси футболчилари шу куни бош мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни аниқ бажарди деб ҳисоблайман. Шунингдек катта иштиёқ эвазига сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик. 

- Ўйиндан аввал, ҳисоб йирик кўриниш олишини кутмаган бўлсангиз керак?

- Йўқ, бундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандим. Чунки сафарда бундай натижа камдан-кам холатларда учрайди. 

- “Машъал” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олиб дублга эришдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Бундан ҳам яхшироқ харакат қилсам бўлади деган ўй хаёллар ҳар доим бўлади. 

- “Локомотив” ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. 1-ўринга бўлган имкониятингларни қандай кўряпсиз?

- Ҳозирча фақат кейинги ўйинлар ҳақида ўйлаяпман. Бўлажак учрашувларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ғалаба қозониш муҳим. Қолган жиҳатларга эътибор қаратмаяпман.

- Кейинги турда жамоангиз ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Яқинда бекободликларда бош мураббий алмашгач, ўйин услубида ҳам ўзгариш кузатилмоқда. Бўлажак баҳс ҳақида нима дейсиз?

- Тўғриси олдиндан бир нима дейиш қийин. “Металлург”ни ўйинини кўриш имкони бўлмади ҳозирча. Ҳар қандай вазиятда “Локомотив” бўлажак учрашувда ўз ўйинини кўрсатишга харакат қилади.   

- Жавоҳир Сидиқов “Машъал” дарвозаси томон белгиланган иккинчи пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда масъулиятни ўз зиммангизга олсангиз бўлмасмиди?

- Ўша вазиятда Жавоҳир пенальтини тепишни истаб, тўпни сўраганида рози бўлиб бердим. Гол уриш насиб қилмаган экан, шундай бўлди. 

- Келаси сафар яна шундай холат такрорланса масъулиятни бўйнингизга олишга тайёрмисиз?

- Билмасам. Ўйиндан олдин бош мураббийнинг кўрсатмасига ҳам қараймиз. 

- Бу йил ўз олдизга нечта гол уришни мақсад қилиб қўйгансиз?

- Голларим сони қанча кўп бўлса, шунча яхши.

- Сизнингча Микаэл Секейра ўзбек футболига қандай янгиликларни олиб кирмоқда?

- Тактика ва Европа футболини. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика