UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  7 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  2 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Насаф"га қарши баҳс ҳақида

- Чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи тайм ортда бораётиб, иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Қаршига келиб ўз ўйинимизни намойиш этдик, чунки мавсумни чиройли якунлаб қўйишни мақсад қилгандик. Ўйлайманки, Азиз Амоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи ўйинда туб бурилиш ясади. 

Тўпурарлик учун кечган кураш ҳақида

- Драган Черан охирги турда майдонга тушмаслигини билардик. У аллақачон 16та гол уриб қўйганди. Мен билан Ҳусайн Норчаев ҳисобида эса 12тадан гол бор эди. Албатта, мен ҳам тўпурар бўлиш учун охиригача курашдим. Якунда эса 14та гол билан иккинчи бўлдим. Лекин "Насаф"га қарши баҳс олдидан Норчаев билан рақобат ҳақида ўйлаганим йўқ. Мени кўпроқ Чераннинг 4та голга ўзиб кетган ўйлантирганди. 

Драган Черан ҳақида

- Жуда кучли ва маҳоратли футболчи. Футболни ақл билан ўйнайди. Черандек футболчини менимча ҳар бир клуб ўз сафида кўришни хоҳлайди. У кўп гол уради, ўйинни ҳам яхши бошқаради. У бежизга кетма-кет уч йилдан бери тўпурар бўлаётгани йўқ. 

"Локомотив"даги энг яхшилар ҳақида

- Бу йил бор кучимизни намойиш эта олмадик. Шунга қарамай, энг кучли уч нафар футболчини айтадиган бўлсам, бу - Шуҳрат Муҳаммадиев, Азиз Амонов ва Кахи Махарадзе.

"Сўғдиёна" иккинчи ўринни олгани ҳақида

- Адашмасам, Жиззахда уч йилдан бери деярли бир хил таркиб ўйнаяпти. Бу эса ўз мевасини берди. Қолаверса, Улуғбек Бақоев ҳам кучли мутахассис. Бу мавсум Бақоев катта ишни амалга оширди. 

Келгуси режалар ҳақида

- Аввало яхши ҳордиқ чиқариш. Кейин эса янги мавсум ҳақида ўйлай бошлайман. Бундан ташқари эскидан қолган кичик жароҳатлар бор, шуларни даволашим керак.

Рейтинг: +3   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика