UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, жароҳат олиб, ҳушидан кетди  0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  9 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳозирча ҳаммаси ажойиб" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳозирча ҳаммаси ажойиб"

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.

- "Машъал" билан кечган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикрингиз?
- Бу ўйин ҳам мавсумга тайёргарликнинг бир қисми бўлди. Майдонда яхши кураш кечди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

- Киритган голингиз ҳақида?
- Қулай вазият юзага келди ва бундан фойдаландим. Гол уришим керак бўлган вазият эди, агар уролмаганимда гапирса бўларди.

- Жамоанинг мавсумга тайёргарлиги қандай бўляпти?
- Ҳаммаси яхши. Тез-тез ўртоқлик учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўйлайманки, чемпионат старт олганидан кейин ўзимизни кўрсатамиз. Ўртоқлик ўйинлари билан расмий баҳсларнинг фарқи бор. Суперлига учрашувларига янада кўтаринки кайфиятда чиқамиз.

- "Машъал" ҳақида нима дея оласиз?
- "Машъал" бу йил яна Суперлигага қайтди. Ўйлайманки, бу жамоа чемпионат давомида ўзини кўрсатади.

- Суперлига қуръаси ҳақида нима дейсиз?
- Энди бу қуръа, барибир ҳамма жамоалар билан қачондир ўйнаймиз, чемпионат бошидами ё охиридами. Лекин мавсумни уйда бошлашимиз яхши деб ўйлайман.

- Ўзингиз янги мавсумга қанчалик тайёрсиз?
- Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Ўйинлар бошлансин, кўрамиз нима бўлишини.

"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика