UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Моуриньо: "Ижобий фикрларни топа олмаяпман, натижадан эса ҳайрон бўлмадим"  3 00:25Бекхэм ўз жамоасида кимларни кўрмоқчилиги маълум бўлди  7 00:00Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лион" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:00Ла Лига. "Севилья" – "Реал" баҳси старт олди (онлайн ҳисоб)  11 23:35РПЛ. Голларга бой ўтган 10-турнинг сўнгги баҳси якунланди, турнир жадвали билан танишинг  7 23:10Лига 1. "Лион" – ПСЖ асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:00Ла Лига. "Севилья" ҳамда "Реал"нинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  18 22:50Бундеслига. "Айнтрахт Ф" – "Боруссия Д" учрашуви жанговар дуранг билан якунланди  7 22:35А Серия. "Лечче" - "Наполи" 1:4  0 22:33А Серия. "Болонья" - "Рома" 1:2  0 22:30АПЛ. "Арсенал" бир киши кам бўлиб иродали ғалабага эришди  13 22:28АПЛ. "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" 2:0  2 22:24АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Вулверхэмптон" 1:1  0 22:20АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Челси"ни таслим қилди  71 22:15Эредивизи. ПСВ – "Аякс" ўртасидаги тўқнашувда ғолиб аниқланмади  4

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Темурхўжа Абдухолиқов баҳс ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Қаршида ҳеч қачон осон бўлмайди. "Насаф" билан қийин ўйинни ўтказдик. Лекин биз доимо ғалабани кўзлаб келамиз. Муҳими, кўзлаган мақсадимизга эришдик. Хурсандмиз. Бизга мухлислик қилган ишқибозларга раҳмат. Терма жамоа? Очиғи, бу мавзудаги саволлардан чарчаганман. Савол манзили бошқа жой.

Худо хоҳласа чемпионат якунида тўпурарлар рўйхатида бошчилик қилишга ҳаракат қиламан. Муҳими бу эмас, балки жамоам ғалабаси.

Ўйиндан аввалги истеъфо, Бабаяннинг келиши ҳақидаги гап-сўзлар? Исталган футболчи мураббийни мавсум давомида олиб ташлашса, унда ҳижолат ҳис туйғусини сезади. Чунки бизни деб мураббийлар ишдан кетиши мумкин. Натижа учун ҳеч қачон футболчиларни истеъфога чиқаришмайди. Шу боисдан ҳам барчамиз Андрей Фёдоров учун ҳаракат қилди. Бугун мураббийимиз учун ўйнадик. Бабаян келадими ёки йўқ, билмадим. Тўғриси, буни билмайман. Лекин "Локомотив"да ҳеч ким Андрей Фёдоров кетишини истамайди. Ҳеч бир футболчи мавсум давомида ўз мураббийини ишсиз қолдиришни истамайди. Айб фақат мураббийда бўлмайди, хатони барча қилади. Лекин таёқ мураббийнинг бошига синади. Мураббийлик иши шундай. Лекин биз жамоамиз ва мураббийимиз учун ўйнашга ҳаракат қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизлик? Ҳаммасини ўзимизга-ўзимиз қилдик. Ютиб турган ўйинларимизда мағлубиятга учрадик. Консентрацияни йўқотдикми, ёки омадимиз келмадими, билмадим. Лекин ўйин тарафлама ҳеч бир рақиб бизни очиқчасига ютгани йўқ. Мазкур иштирокимизни чуқур таҳлил қилиб чиқиш лозим. Мавсум бошида жамоани бир қатор етакчи, асосий таркиб футболчилари тарк этгани ҳам таъсир қилди. Янги футболчиларга кўникиш учун эса маълум вақт талаб этилади. Шунга қарамасдан ҳаракат қилдик. Балки кучли легионерлар керакдир. Араб жамоаларида ҳамма нарсани кучли легионерлар ҳал қилади. Бизда эса барча бир хил савияда. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг