UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Темурхўжа Абдухолиқов билан суҳбатни эртага ўқишингиз мумкин Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов билан суҳбатни эртага ўқишингиз мумкин

Хабарингиз бор, сайтимизда "Мухлис савол" лойиҳасини йўлга қўйган ва бу лойиҳанинг илк меҳмони сифатида "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов билан интервью ташкил этгандик.

Суҳбат давомида Темурхўжа championat.asia сайти ҳамда Фейсбукдаги ўқувчилари, шунингдек "Локомотив"нинг Инстаграм ва Фейсбукдаги ўқувчилари томонидан йўлланган бир қатор саволларга жавоб бериб ўтганди.

Баъзи сабабларга кўра, интервью ўз вақтида мухлислар ҳукмига ҳавола қилинмади ва бунинг учун узр сўраймиз. Мазкур интервьюнинг тўлиқ шаклини эртага ўқишингиз мумкин. Суҳбат мобайнида Абдухолиқов Хорватиядаги фаолиятидан сўнг нима учун "Пахтакор"га эмас, "Локомотив"га ўтгани, терма жамоага нима сабабдан чақирилмаётгани, қолаверса биринчи муҳаббати, биринчи маоши ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

Ваъдага мувофиқ Темурхўжа Абдухолиқов ўзига энг маъқул келган саволни танлаб олди ва савол эгасига 11-рақамли футболкасини беришни аҳд қилган. Темурхўжага қайси савол кўпроқ ёққанини билишни хоҳласангиз, эртага интервьюни эринмасдан охиригача ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Шундай экан, бизни кузатиб боринг!


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика