UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  1 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  4 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  6 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Туркияга қарши ўйин биз учун ҳам жуда қизиқ" Янгиликлар

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Туркияга қарши ўйин биз учун ҳам жуда қизиқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов Туркияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Терма жамоага чақирувни кўп кутиб қолдингизми?

- Охирги марта Хитойдаги турнир учун терма жамоага чақирилдим. Кутиб қолдим деб ўйламайман. Туркияга қарши баҳсга тайёрман.


- Ўтган мавсум асосан захирадан майдонга тушдингиз, жорий мавсум эса "Локомотив"нинг асосий форвардисиз ва деярли ҳар учрашувда гол уришга муваффақ бўляпсиз...

- Аввалги мавсум Бикмаев билан бирга ўйнадим. Суперлигага мавсум ўртасида келганим туфайли жамоа ва лигага кўникишга вақт керак бўлди. Бу йил "Локомотив" сафида ўзгаришлар бўлди, бунинг устига кадрлар борасида вариантлар кам. Ҳаммамиз жипслашиб, аҳил жамоадек тўп тепишимиз лозим.


- Машғулотда яхши иштирок этдингиз, вазиятлардан унумли фойдаландингиз...

- Бу машғулот. Машғулотда 10талаб гол уришингиз мумкин. Асосийси ўйинда гол уриш.


- Туркия Европа қитъасининг жамоаси, футболчилари ҳам кучли...

- Туркияга қарши учрашув биз учун ҳам қизиқ. Бу учрашув орқали жамоа ва футболчиларнинг савиясини билиб оламиз.


- Турк мухлислари олдида ўйнаш қийин.

- Кўрамиз. Биламиз, туркиялик мухлислар жуда яхши атмосфера яратишади. Рақиб жамоа ишқибозлари бўлсада, стадион тўлиб туриши футболчилар учун ёқимли ҳолат.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика