UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ибороҳимҳалил Юлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  7 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6

Telegram bot: "Энг кутилмаган натижа қайси ўйинда қайд этилди?" Янгиликлар

Telegram bot: "Энг кутилмаган натижа қайси ўйинда қайд этилди?"

Теглар :  Сўровнома
Бугун кундузи соат 10:50да Телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик.

Кеча ўтказилган учрашувлар орасида "Энг кутилмаган натижа қайси ўйинда қайд этилди?" саволига вариант тариқасида қуйидаги баҳсларни келтириб ўтдик. Овоз бериш жараёни ҳамон давом этмоқда, лекин биз жами овозлар сони 5600тага етганидан сўнг шу асосда қайси ўйин қанча овоз олганини келтириб ўтмоқчимиз. 


75% "Тоттенхэм" - "Бавария" 2:7 (4183 овоз) 

10% "Ал Садд" - "Ал Ҳилол" 1:4 (547 овоз) 

6% "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:3 (355 овоз) 

6% "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:1 (335 овоз) 

3% "Қизилқум" - "Локомотив" 1:1 (180 овоз) 


Демак, кўп сонли мухлисларнинг фикрига кўра, ЕЧЛ доирасидаги "Тоттенхэм" - "Бавария" баҳси 75% билан энг кутилмаган натижа қайд этилган баҳс деб топилди. Сўровномада иштирок этган 5600 мухлисдан 4183 нафари айнан мана шу ўйинга овоз берган. 

Кеча тунда Лондонда чиндан ҳам ҳақиқий "триллер" кузатилди. Тўғри, "Бавария" кучли, лекин ҳеч ким "Тоттенхэм" ўз дарвозасидан 7та гол ўтказиб юборишини кутмаганди. Бундан ташқари Серж Гнабри рақиб дарвозасига тўртта гол уришнинг уддасидан чиқди. 

Овоз бериш бўйича иккинчи ўринни ОЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Ал Садд" - "Ал Ҳилол" баҳси эгаллади. 547 мухлис шу ўйин натижасини энг кутилмаган деб топган. "Ал Садд" ўз майдонида қанчалик кучли эканини биламиз, лекин бу жамоанинг ўз майдонида ўта муҳим беллашувда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаганди. Абдулкарим Ҳассан қизил карточка олгач, ҳаммаси ўзгариб кетди ва устунлик тўлиқ "Ал Ҳилол" томонга ўтди. 

Охирги бешта ўйиннинг 4тасини ғалаба билан якунлаган "Қўқон-1912" "Металлург" билан баҳсга келганда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Албатта, бу ҳам кутилмаган натижалардан бири бўлди. Бу ўйинда мезбонлар сардори Мурод Холмуҳамедовнинг четлатилиши панд берди. Агар "Қўқон-1912" бир киши кам бўлиб қолмаганида камида дуранг ўйнаши мумкин эди. Ушбу учрашув 355 овоз тўплади. 

Суперлига 21-тур доирасида "Бунёдкор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобини қайд этди. Аввалги турда "Насаф"ни мағлуб этган "Бухоро" Тошкентда "Бунёдкор"дан ҳам очко олишни уддалади. Биласиз, бухороликлар ҳозирда элитада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб боришмоқда. Бунинг учун жамоа ҳар бир ўйинда бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Иштирокчилардан 335 киши шу ўйинга овоз берган. 

Ва ниҳоят, Навоийда кечган "Қизилқум" - "Локомотив" қарама-қаршилиги 180 овоз билан охирги ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги чемпионини айниқса иккинчи даврада таниб бўлмаяпти. "Локомотив" охирги тўрт учрашувни дуранг билан якунлади ва ҳаммасида 1:1 ҳисоби қайд этилди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика