Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"
13 ноя 2024 22:02
Янгиликлар
Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"
Ла Лига президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
Хавьер Тебас франциялик ҳужумчининг "Реал"га келиши ва уларнинг "Барселона" билан рақобати ҳақида фикр билдирди.
"Барселона" Ла Лигада кетма-кет икки йил мағлуб бўлди. Футбол – математика эмас. "Реал"га Мбаппе келиши билан уларни энди мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Яхшиямки, футбол бундай ишламайди. Ўйинчиларга мослашиш учун вақт керак.
Бундай вазиятлар бўлиб туради. Мбаппе келиши билан ҳамма рақибларни йўқ қилиб ташлагани йўқ. "Барселона" эса қийин даврларни бошдан ўтказмоқда. Бундай қийинчиликдан сўнг уларнинг ғалабалари янада қадрлироқ бўлмоқда. Чунки бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди", - дейди Хавьер Тебас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар