UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

TeamMelli: "Кейрушнинг ўйин услуби яхши ташкиллашган ва бўйи узун ўзбекистонлик ҳимоячиларга қарши самара бермаслиги аниқ" Янгиликлар

TeamMelli: "Кейрушнинг ўйин услуби яхши ташкиллашган ва бўйи узун ўзбекистонлик ҳимоячиларга қарши самара бермаслиги аниқ"

Эроннинг "Team Melli" нашри Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Карлуш Кейруш борасида танқидий мақола эълон қилди. Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Эрон терма жамоаси 4 очкога эга бўлишига қарамай, ўз мухлисларини хафа қилмаслик ва танқидчиларга мавзу топиб бермаслик учун ўз устида ишлаши керак.

Эрон яхши ташкиллашган Қатар терма жамоасига қарши "Озоди"да ўтган ЖЧ-2018 саралашининг илк баҳсида рақиб дарвозаси яқинида бир нечта яхши имкониятлардан фойдалана олмади. 5 кун ўтиб Шеньянда эронликлар Хитойда дуранг қайд этди. Жамоа тўлиқ кучини кўрсата олмади.

Карлуш Кейруш қўл остида барча муҳим футболчилар борлигига қарамасдан, Эрон терма жамоаси Қатар ва Хитойга қарши деярли бир хил ўйнади.

Эрон Қатарни енгиши учун рақибнинг жуда қўпол хатоси керак бўлди. Хатто Клод Амин Карим Ансарифардга тўпни совға қилганда ҳам "Панионис" ҳужумчиси ўзини йўқотиб қўйди ва қатарлик ҳимоячи форварднинг жуда секин ҳаракатидан вазиятни бартараф этди. Ўша куни омад Эрон тарафда эди, Гучаннажод тўпни қабул қилиб, гол урди.

Кейинги гол Жаҳонбаҳш ҳисобига ёзилди. У ўзи томон узатилган ажойиб узатмани бир ҳаракат билан йўлига тўғирлади ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба бериб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Хитойга қарши учрашувда аввалги баҳсдагидек эронликларга омад кулиб боққани йўқ.

Рақиблар Карлуш Кейруш бошчилигидаги эронликлар ўйинини етарли даражада ўрганган кўринади. Эрон терма жамоасининг футболчиларида эса рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун ғоялар тугаб қолгандек.

Ҳужумчи Сардор Азмунга узатилаётган тўпларни Қатар ва хитойлик футболчилар осонгина эгаллаб олишмоқда. Бир газетанинг мақоласига кўра, Кейруш жамоани Али Даиога топширадиган вақт келган кўринади.

Карлуш Кейрушнинг энг нўноқ тарафи шундаки - унда ҳимояни ёриб ўтиш учун қўшимча режалар йўқ. Бир ёки икки футболчи узоқ масофадан дарвозага зарба беришга қодир, аммо аввалги баҳсларда бундан фойда чиқмаганининг гувоҳи бўлдик. Хатто баъзи зарбалардан сўнг мухлислар тўпни уйига эсдалик сифатида олиб кетишди.

Ҳимояни ёриб ўтиш усулларидан бири жарима майдончаси яқинида дриблинг ишлатиш ёки майда ва тезкор паслар билан рақиб майдончасига кириш. Эрон терма жамоаси иккала услубда ҳам ўйнай олади, аммо бу услублар қўлланилмаяпти.


Эрон терма жамоасида ҳужум қилишнинг ягона услуби бор - бу қанотлардан ҳужумга ўтиш. Бу фалсафа 180 дақиқадан бери фойда бермаяпти. Ушбу ўйин тури яхши ташкиллашган, кучли ва бўйи узун бўлган ўзбекистонлик ҳимоячиларга қарши яна самара бермаслиги аниқ.

Кейруш Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Осиё жамоаларидан бири бўлиши учун тажрибасини ишга солиб, янги ҳужум усулларини ўйлаб топиши лозим. Бу қоғозда осон кўриниши мумкин, аммо айтилганидек енгил иш эмас. Кейруш ер ва ҳавони айблашнинг ўрнига ўз стратегиясини ўзгартириши керак. Барча ўйинларга бир ўйин услуби фойда бермайди ва бу жуда таваккал қарор ҳисобланади.

Кейруш ҳақида ёмон маълумотлар кўп, Эрон терма жамоаси бош мураббий борасида бундай янгиликлар бўлмаслиги керак. У доимо миллий чемпионат раҳбарияти, ОАВ ва баъзи мухлислар билан жанжал уюштиради. Мутахассис ўзи ҳақида ёмон таассурот қолдиришдан чарчамайди. Кейруш ўзини бошқара олмаслиги ва баъзи қилиқлари туфайли уйдаги учрашувда 4 нафар эронлик футболчи сариқ карточка билан жазоланди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика