

Биз ушбу мусобақани янада қизиқарлироқ қилиш мақсадида 10 нафар футболчи ўртасида тахминий Евро-2016 лойиҳасини ишга туширишга қарор қилдик.
Ўзбекистонлик 10 нафар футболчи ҳар бир учрашувга ўзининг тахминий ҳисобини беради. Баллар қуйидаги тартибда баҳоланади:
Аниқ топилган ҳисоб - 3 балл
Аниқ топилган тўплар фарқи - 2 балл
Ғолиб жамоа топилган - 1 балл
Шу орқали энг кўп балл тўплаган футболчи лойиҳа ғолиби деб топилади. Кечаги Франция - Руминия учрашувига берилган тахминларни тақдим этгандик. "Қўқон-1912" ҳимоячиси Достон Турсунов 2:1 ҳисобини аниқ топди ва 3 баллага эга бўлди. Элдор Шомуродов 2 балла, қолган барча иштирокчилар 1 баллдан қўлга киритишди.
Қуйида бугунги учта ўйин учун берилган тахминлар билан танишинг:
Албания – Швейцария | Уэльс – Словакия | Англия – Россия | |
Икром Алибоев | 1:2 | 0:0 | 2:0 |
Рустам Ашурматов | 1:2 | 1:1 | 2:1 |
Акром Комилов | 1:2 | 1:2 | 3:1 |
Жавоҳир Сидиқов | 0:2 | 1:0 | 2:1 |
Достон Турсунов | 1:1 | 1:2 | 2:0 |
Забиҳилло Ўринбоев | 0:1 | 1:1 | 2:1 |
Достонбек Ҳамдамов | 1:2 | 1:2 | 3:1 |
Дилшод Ҳамроев | 0:2 | 2:1 | 1:0 |
Элдор Шомуродов | 0:2 | 2:1 | 1:1 |
Отабек Шукуров | 1:2 | 1:1 | 2:0 |
Сиз нима деб ўйлайсиз бугунги баҳс қандай натижа билан тугайди?


