

"Локомотив"га қарши баҳсда оёғидан жуда жиддий жароҳат олган Сайфиев фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди. Афсуски айни пайтга келиб Сирожиддин оғир ҳасталикка чалинган. Собиқ футболчига далда бўлиш мақсадида сайтимиз #ТаслимБўлмаСирож акциясини ўтказади.
Ҳозирданоқ "Бухоро" ва "Локомотив" клублари ушбу акцияда иштирок этишларини маълум қилишди. ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашуви чипталари сотувидан тушган барча пуллар Сирожиддин Сайфиевга ёрдам учун тақдим этиладиган бўлди.
"Барселона" ҳимоячиси Эрик Абидални эслайсизларми? Франциялик футболчи ҳам оғир ҳасталикка чалинганида бутун дунё уни қўллаб-қувватлаганди. Натижада Абидал касалликни енга олди.
Тез кунда Самарқанд ва Тошкентда бўлиб ўтадиган тадбир ҳақида хабар берамиз.




