Тартиб посбонлари МЮ афсонасини "Олд траффорд"га қўймади
04 май 2019 00:55
Янгиликлар
Тартиб посбонлари МЮ афсонасини "Олд траффорд"га қўймади
Англия чемпионатининг 36-тур «Олд Траффорд»даги МЮ ҳамда «Челси» ўртасидаги учрашувдан олдин тартиб посбонлари стадионга кирмоқчи бўлган «қизил иблислар» афсонаси Гари Невиллни танишмаган.
44 ёшли собиқ футболчи Sky Sports телеканалининг кўрсатувини тайёрлаш мақсадида ўйингоҳга кирмоқчи бўлган.
«Мен икки марта жон ҳолатда стадионга киришга ҳаракат қилдим. Бироқ, тартиб посбонлари бунга йўл қўйишмади. Улар мени танимасдан, рухсатнома сўрашди», – дея қайд этган Гари Невилл.
Невилл аккредитация ҳужжатларини тақдим этганидан сўнг эса хавфсизликка жавоб берувчи шахслар уни охир-оқибат ўтказиб юборишган.
Эслатиб ўтамиз, Гари Невилл футболчилик фаолиятини МЮга бағишлаган. У жамоа сафида 1992-йилдан 2011-йилга қадар ҳаракат қилган.
Фикрлар