UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   23 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

Тартиб интизом қўмитаси Нивалдо ва Мирзаевни ҳам жазолади Янгиликлар

Тартиб интизом қўмитаси Нивалдо ва Мирзаевни ҳам жазолади

“Локомотив” - “Қўқон-1912” ўйини юзасидан ЎФА Тартиб интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда учрашув комиссарининг билдиргиси, ўйин қайд этилган видеоёзув кўриб чиқилди.

Ўйинда “Локомотив” футболчилари Нивалдо  ҳамда Сардор Мирзаевнинг ҳатти- ҳаракатлари ўрганиб чиқилди ва қарор қабул қилди. Бунга кўра, ”Локомотив” ўйинчиси Нивалдога нисбатан  Интизом кодексининг 5, 45 бандининг “м” қисмига биноан  5 ўйинга дисквалификация қилиш ҳамда 25 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди. “Локомотив” ўйинчиси Сардор Мирзаевга нисбатанэса Интизом кодексининг 5.56 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

Шуни қайд этиш жоизки, кескин қарор қабул қилишдан кўзланган мақсад ташкилот фойдасига моддий манфаат кўриш эмас, балки футболнинг томошабоплигини ошириш, мухлисларнинг стадионларга ташрифи давомида футболчи ёҳуд мураббийларнинг нохулқий хатти-ҳаракатларини томоша қилиш эмас, балки чинакам футбол спектаклига гувоҳ бўлиб, маданий дам олишларини таъминлашдан иборат.

Рейтинг: +101   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика