UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  4 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  7

Тартиб-интизом қўмитаси: Иқболжон Маликжонов 3та, Павел Бугало 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва бошқа қарорлар Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси: Иқболжон Маликжонов 3та, Павел Бугало 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва бошқа қарорлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

«ҚИЗИЛҚУМ» — «СУРХОН»

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган «Қизилқум»— «Сурхон» учрашувнинг 54-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Иқболжон Маликжонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилгандан сўнг ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иқболжон Маликжоновга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«ДИНАМО» — АГМК

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги «Динамо»— АГМК учрашувнинг 90+5-дақиқасида АГМК жамоаси мураббийи Павел Бугало ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Павел Бугалога нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«СУРХОН» — «СЎҒДИЁНА»

U-21 Биринчилиги 9-тури доирасидаги «Сурхон»— «Сўғдиёна» учрашувнинг 78-дақиқасига келиб «Сурхон» жамоаси футболчиси Асилбек Темиров ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига ургани ва тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Темировга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«АРАЛ» — «ЧИҒАТОЙ»

Биринчи лига 6-тури доирасидаги «Арал»— «Чиғатой» учрашувнинг 90-дақиқасига келиб ўйин тўхтатилган вақтда «Арал» жамоаси футболчиси Асад Жуманмуратов рақиб ўйинчисига нисбатан қилган тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асад Жуманмуратовга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

«ҚИЗИЛҚУМ-В» — «НЕФТЧИ-В»

Аёллар Олий лигаси 7-тури доирасидаги «Қизилқум-В» — «Нефтчи-В» учрашувнинг 90+2-дақиқасида «Қизилқум-В» жамоаси футболчиси Эъзоза Шарипова жамоасига нисбатан ўйин қоидаси бузилгандан сўнг рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эъзоза Шариповага нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси қўлланилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика