UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3

Тарихда бугун: Стадиондаги рэпер, тўлин ой, учмоқчи бўлаётган Машарипов, жароҳат олган сардор Янгиликлар

Тарихда бугун: Стадиондаги рэпер, тўлин ой, учмоқчи бўлаётган Машарипов, жароҳат олган сардор

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Ғазабдаги Қосимов, 2та пенальти ва ҳакамлар "қаҳрамон"га айланиб "қалдирғоч"ни яралашган кеча

Бугун Суперлиганинг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

Суперлига-2018 9-тури доирасида мухлислар Тошкент дербиси гувоҳи бўлишганди. Андрей Фёдоров бошчилигидаги "Локомотив" жамоаси "Бунёдкор" стадионида Шота Арвеладзе бош мураббийлигидаги "Пахтакор"ни қабул қилган. 19 мингдан зиёд мухлис бевосита стадиондан кузатган қизиқарли ва кескин курашлар бой ўтган учрашувдан бир қулоч ажойиб кадрларни тарихга мухрлагандим. Қуйида 2 йил олдин айнан шу санада ўтган ўша беллашувдан ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Расман: ПФЛ "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтишини тасдиқлади

Дарвоқе, Суперлига-2018нинг якунида "Локомотив" чемпион бўлган эрса, "Пахтакор" иккинчи ўринни банд этган. Ўшанда чемпионатнинг 2 босқичда ўтказилгани "темирйўлчилар" фойдасига ишлаганди.

Суперлига-2018
9-тур
, 29.04.2018
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони, 19100 томошабин
"Локомотив" – "Пахтакор" 0:0
Ҳакамлар:
В.Серазетдинов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент), Т.Гайнуллин (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент).

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 33.Олег Зотеев, 5.Кахи Махарадзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 88.Игорь Йелич, 9.Икром Алибоев, 7.Садриддин Абдуллаев (77.Диёржон Туропов, 66), 15.Сардор Мирзаев (44.Бобурбек Йўлдошев, 83), 27.Сардор Рашидов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 77), 22.Санжар Шоаҳмедов, 10.Марат Бикмаев
Захира: Маъмур Икромов, Фарҳод Бекмуродов, Идрис Бикмайкин, Чо Сук Жае.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 29.Владимир Козак, 4.Шерзод Аъзамов, 55.Марко Симич (с), 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Азим Аҳмедов (80.Ростин Гриффитс, 78), 8.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов (22.Жасурбек Яхшибоев, 82), 9.Жалолиддин Машарипов, 77.Тиаго Безерра, 11.Исмоил Гонсалвеш.
Захира: Александр Лобанов, Жамшид Искандеров, Жасурбек Ҳакимов, Камолиддин Тожиев, Достон Иброҳимов, Станислав Андреев, Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар: С.Абдуллаев 48, Д.Туропов 67, М.Бикмаев 81, О.Зотеев 85.

Ўйиндан олдин.



Яхши ният.



Сардорлар Симич, Садриддин.


2 йил олдинги баҳсда асосий таркибда тушганлардан Э.Суюнов, Ш.Аъзамов, В.Козак ва Ж.Машариповлар ҳозир ҳам "Пахтакор"да.


"Локомотив"дан эса И.Нестеров, О.Зотеев, М.Бикмаев ва К.Махарадзе ҳамон жамоада. Айримлари орада бошқа клубларда ҳам ўйнаб келишди.


Учрашувни "Бунёдкор" стадионидан 19100 нафар мухлис кузатиб борганди.


Учрашув "Локомотив" клуби сўрови билан "Бунёдкор" стадионига кўчирилганди.


Яхши кадр.


"Локо"нинг охирги чемпионлик мавсумида Алибоевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлганди.


Одатда Рашидовга қарши шундай ўйнашади, бу ерда эса акси.


- Бугун биттаям уролмайсизлар...


- Мана сенга, насибангни ол...

Рашидовнинг шу зарбаси гол бўлган, лекин унгача Сардор Ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун ён ҳакам байроқчасини кўтарганди.


Яна бир ажойиб кадр.


Бир неча йил "Пахтакор"да ўйнаб, жамоа сардори ҳам бўлган Махарадзе 2016 йил яна "Локо"га қайтганди.


Андрей Фёдоров.


Шота Арвеладзе ҳам қолишмаяпти.


Марко Симич бош билан жуда зўр ўйнарди.


Машарипов доим ҳимоячиларга бош оғриқ бўлади.


Тўлин ой.


Безерранинг зарбасини Махарадзе блокламоқда.


Беллашув танаффусида Шахриёр рэпер стадионда қўшиқ куйлаганди.


Икки ўт орасида қолган Зотеев.


"Локомотив" сардори Садриддин Абдуллаев шу вазиятда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.


Юзидан оғриқ қай даражада эканлигини тахмин қилиш қийин эмас.


Ўйинчини тўғри шифохонага олиб кетишган эди.


Учмоқчи бўлаётган Машарипов)


"Пахтакор" сафида 3 марта мамлакат чемпиони (2012, 2014, 2015) ва бир марта Ўзбекистон кубоги соҳиби (2011 йил) бўлган Кахи собиқ жамоаси мухлислари фонида. Ёқимли кадр.


Нигоҳлар.



"Кичкина камера". "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувида нималар содир бўлди? ВИДЕО


Буни эса изоҳсиз қолдираман)


Бундай дербилар тортишувларсиз ўтиши қийин.


Тур мухлислари - Тошкент дербисида

"Шерлар" мухлислари.



Йеличнинг кайфияти аъло, ўша пайтда ҳали "Пахтакор"га қарши мавсумдаги охирги ўйинда узоқдан жуда чиройли гол уришини ҳаёлига ҳам келтирмагани аниқ.


Шаҳарнинг сариқ қисмида эса кайфият ёмон.


Тур ўйини - "Локомотив" - "Пахтакор" 0:0

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика