UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси! Янгиликлар

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси!

Фарғонада ҳам янги футзал жамоаси ташкил этилди.

Бундан икки ой олдин тузилган жамоага бунгача республикамизнинг бошқа вилоят клубларида фаолият юритиб келган фарғоналик футзалчиларни “Нефтчи”га чорлаб бу орқали курашчан клуб шакллантирилмоқда. 

Айни дамда "Нефтчи"га таниқли футзалчи Фаррух Зокиров мураббийлик қилмоқда. Ўз вақтида Ўзбекистон футзал терма жамоасидаги ёрқин фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Зокировга Бобур Мадаминов яқиндан ёрдам бермоқда. 

“Нефтчи” футзалчилари асосан маҳаллий футзалчилардан иборат. Жамоанинг ўртача ёши 27ни ташкил этмоқда. 

“Нефтчи” футбол клуби қошида тузилган футзал коллективи 25 сентябрь куни Тошкентда старт олган Ассосиация Кубогида иштирок этмоқда. Айтиш лозимки, фарғоналиклар ўзининг илк мусобақасидаёқ сезиларли натижага эришмоқда дейиш мумкин. 

Дарвоқе, 25-30 сентябрь кунлари ўтказиладиган Ассосиация Кубогида жами 16та клуб иштирок этмоқда. Янги тузилган жамоанинг ярим финалга чиқиши фарғоналик мухлисларни қувонтириши аниқ. Бугун соат 13:00да “Нефтчи” футзал жамоаси “Бухоро”га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашувдаги ғалаба "Нефтчи" учун ниҳоятда муҳим. Боиси ютуқ финалга йўл очади. 

“Нефтчи” футзалчилари “А” гуруҳидан ўрин олиб, барча учрашувларни ғалаба билан якунлади! 

"Максам-Чирчиқ" - "Нефтчи" 0:1

"Нефтчи" - "Old City" 6:1

"Нефтчи" - "Ардус" 5:4

Ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритган холда, чорак финалга йўл олган “Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби “Когон” бўлди. 

"Нефтчи" - "Когон" 2:1

Шу тариқа футзалчилар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Нефтчи” футзал жамоаси таркиби 

1.Комил Нурматов - 1

2.Элёр Домлаев - 16

3.Фарход Неъматов - 5

4.Муҳиддин Эргашев - 6

5.Тимур Карибов - 7

6.Мавлон Ғаниев - 8

7.Ўткир Охунов - 9

8.Фаррух Худойқулов - 10

9.Алишер Ризаев - 11

10.Рашид Жабборов - 30

11.Фаррух Зокиров - 17

Клуб раҳбари: Фурқат Раҳмонов.

Бош мураббий: Бобур Мадаминов.

Ўйновчи мураббий: Фаррух Зокиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика