UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  1 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  0 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  12 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  28 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  59

Танаффусдан олдинги жанглар: А Серия 23-тур якунлари Янгиликлар

Танаффусдан олдинги жанглар: А Серия 23-тур якунлари

Италия чемпионатининг навбатдаги тури кўплаб қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

"ИНТЕР" БУ САФАР "ВЕНЕЦИЯ"НИ ЕНГДИ

"Интер" учрашувни анча фаол бошлади ва илк хавфли вазият миланликлар ижросида бўлди. Жеко Барелланинг узатмасидан кейин яхши зарба берди, бироқ шу билан мезбонларнинг фаоллиги қаергадир йўқолиб қолди. "Венеция" эса аксинча, номдор рақибдан чўчимасдан, олға интилди. Қарши ҳужумларнинг бирида Ампаду қанотдан ажойиб тарзда тўпни оширди, Анри эса боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан сўнг, "Интер" ўзига келди ва танаффусгача ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 40-дақиқада Николо Барелла рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимдаги илк вазият Индзаги шогирдлари томонидан яратилди, лекин Жеконинг чамаси икки метрлардан берган зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Шу ўринда, “Венеция” ҳам ўз имкониятларига эга бўлгани ва жамоа таркибида айниқса Ампаду астойдил кураш олиб борганини қайд этиш зарур. “Интер” эса салоҳиятининг ярмини ҳам кўрсатолмасди. Хавфли вазиятлар жуда кам эди. Бир қарашда барчаси амалдаги чемпионнинг очко йўқотишига қараб кетарди. “Қора-кўклар“нинг бахтига ўйинчи алиштириш ёрдамга келди. Дюмфриснинг ажойиб узатмасидан кейин Жеко ҳаводаги курашда устун келди ва голсиз сериясига барҳам берди. Таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Интер” танаффусга якка етакчи сифатида йўл олди. “Венеция”га эса кўрсатган характери ва кураши учун қарсак чалса арзийди.


“РОМА” САФАРДА “ЭМПОЛИ”НИ ТАСЛИМ ЭТДИ 

Ҳар икки жамоа бир неча кун аввал Италия Кубоги доирасидаги ўйинда майдонга тушганди. Қизиғи, ҳар икки баҳсда ҳам ғолиб номини аниқлаш учун қўшимча бўлимлар зарур бўлди. Мезбон бўлгани учунми ёки бошқа сабаб борми, беллашувдаги илк вазиятни айнан “Эмполи” вакиллари юзага келтиришди. Пинамонти боши билан яхши зарба йўллади. Жавоб ҳужумида эса Оливейра Абрахамга узатмани амалга оширди, Тэмми эса тўпни ўзига ўнглаб, иккинчи уринишда дарвозани ишғол қилди. Кўп ўтмай, англиялик футболчи бурчак зарбасидан кейин ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилди ва яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади. “Рома” эса тўхташ ниятида эмасди. Ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни Оливейра унча кучли бўлмаса-да, аниқ зарбаси билан якунлади ҳамда ассист ва муваффақиятли бурчак зарбасига гол ҳам қўшиб қўйди. “Бўрилар”нинг навбатди ҳамласида Мхитарян фаоллик кўрсатди. Абрахамнинг узатмасидан кейин Генрих олдинга ўтиб борди ва жарима майдончасига етиб келган Заньоло чап оёқда тўпни дарвозага аниқ йўллади. 4 дақиқада 3та гол урган “Рома” “Эмполи” футболчиларини “нокдаун” ҳолатига тушириб қўйди.

Нега нокаут эмас дейсизми? Сабаби, танаффусдан кейин мезбонлар ўзларига кела олишди ва икки бор Патрисиуни хафа қилишди. Пинамонта ва Недим Байрами ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Шу паллада баъзилар римликларнинг яқинда “Ювентус”га қарши бўлган ўйинини ёдга олишди. Бироқ меҳмонлар вақтида ўзларига кела олишди ва ҳимояда бошқа қўпол хатога йўл қўйишмади. Уч нафар футболчини алиштирган Моур бу сафар Шомуродовни ўйинга туширмасликка қарор қилди.



"НАПОЛИ" "САЛЕРНИТАНА" ДАРВОЗАСИГА ТЎРТТА ГОЛ УРДИ 

Неаполликлар илк дақиқалардан ким бу тўқнашувда устунлигини кўрсата бошлашди. Аввалига Элмас узоқ масофадан яхши зарба йўллади, лекин ниятига ета олмади. Навбатдаги ҳужумда айнан “Наполи” ҳисобни очди. Стандарт вазиятда рақиб жарима майдончасига етиб келган Жуан тала-тўпда дарвозани ишғол қилди. Ҳисобда олдинга чиқиб олган “Наполи” бўшашди, “Салернитана” эса ўзига келиб, рақиб ҳимоясини безовта қила бошлади. Натижада, Бонаццоли қанотдан узатилган тўпни биргина уриниш билан дарвозага жойлаб қўйди. Бу эса “Наполи”ни “қайта уйғониши”га сабаб бўлди ва танаффусгача иккинчи голни ура олди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Мертенс ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди.

Танаффусдан кейин Инсинье ўйинга қўшилди. Айнан унинг майдонга тушиши “Наполи” ўйинига ижобий таъсир қилди. Айнан Лоренсонинг узатмасидан кейин Ррахмани боши билан тўпни дарвозага йўллади. Кўп ўтмай, “Наполи” сардори жарима майдончасида йиқитилди. Футболчи ўзи нуқтага яқинлашди ва имкониятдан унумли фойдаланиб, афсонавий Диего Марадона билан тенглашиб олди. Айнан шу гол амалда ўйин ғолиби номини аниқ қилиб қўйди ва интригани йўққа чиқарди. Шунга қарамай, “Наполи” ҳужум қилишда давом этди. Айниқса Осимхен фаоллиги билан ажралиб турди. Бироқ қанчалик истамасин, шу кеча гол уриш унга насиб қилмади. Ҳужумда ҳеч нима қила олмаган “Салернитана” эса чемпионатнинг энг кучсиз жамоаси бўлиб қолмоқда. Жамоа А Сериядаги ўрнини сақлаб қолиши мушкул бўлади.


"ТОРИНО" ВА "САССУОЛО" ДУРАНГ ЎЙНАШДИ

"Буқалар" ўйинни фаол бошлашди. Аввалига Санабриянинг тепган тўпи дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Кейинроқ эса Синго қанотда ҳаводан пас берди, жарима майдончаси марказида Санабрия тўпни қабул қилиб олди ва боши билан гол урди. "Торино" босим ўтказишда давом этди. "Сассуоло" эса ҳужум қилишга унчалик ҳаракат қилмади. Милинкович-Савич дарвозаси ёнида хавфли вазиятлар деярли бўлмади.

Танаффусдан сўнг, Санабрия дубль қайд этишга анча яқин эди, бироқ унинг зарбасини дарвоза тўсини қабул қилиб олди. Умуман олганда, бу баҳсда дарвоза тўсини "Сассуоло"нинг яқин дўсти бўлди десак, муболаға бўлмайди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Бремернинг боши билан берган зарбаси ҳам дарвоза тўсинига тегди. Шундан сўнг, "нероверди" хавфли вазиятлар ярата бошлади. Учрашув сўнгига яқин Беррарди шеригига пас берди, Распадори эса бир зарба билан гол урди. Натижада ўйин дуранг билан якунланди.


"КАЛЬЯРИ" ВА "ФИОРЕНТИНА" МУРОСА ЙЎЛИНИ ТАНЛАШДИ

"Фиорентина" яхши кайфият билан майдонга тушди. "Фиалкалар" 8-дақиқадаёқ пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Лекин Бираги имкониятдан фойдалана олмади, Радунович оёғи билан тўпни қайтарди. "Кальяри"да қулай вазият юзага келганди, бироқ Жуан Педронинг зарбаси штангага бориб тегди.

Аммо Педро танаффусдан кейин 47-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гастон Перейронинг бурчакдан берган пасини у ҳаммадан баланд сакраб, дарвозага жойлаб қўйди. "Кальяри" ҳужум чизиғининг етакчиси 1тадан кўп гол уришга яқин эди. "Оролликлар" пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритдилар, тўп ёнига Педро келди. Бироқ унга берилган имкониятдан фойдалана олмади. "Фиорентина" бир киши кам бўлиб ўйнаётганидпн ваҳимага тушиб қолганди. Аммо захирадан майдонга тушган Соттиль ажойиб ўйин намойиш этди. У эпчиллик билан 75-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақт мобайнида "Кальяри" ғалаба қозонишга уринди, лекин "фиалкалар" бунга йўл қўйишмади.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика