UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  7 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида Янгиликлар

"Таклифлар бўлган, лекин жавоб бермаганман" - Нурилло Тўхтасинов "Навбаҳор" қизиқиши ҳақида

Бугун "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга жонли эфирда катта интервью берди.

Суҳбат давомида Улуғбек Мирзаев жамоанинг ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновга "Навбаҳор" қизиқаётгани ва ойига 100 миллион маош бериши ҳақида айтди. Барчасига аниқлик киритиш мақсадида Тўхтасинов билан боғландик. 

"Бунёдкор" билан 31 декабргача шартномам бор. Клублар билан бундай гап бўлмаган. Қаердан олиб гапиришди. Пулларини нега ошкор қилди? Қаердан билди буни Улуғбек ака? Бўлмаган нарсаларни интервьюда гапирган.  Балки 2-3 миллиард оларман. 100 миллион йўқ нарса ҳақида интервью беряптилар",- дея гап бошлади футболчи.

-  "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга берган интервьюсида сизга "Навбаҳор" қизиқиш билдираётганини айтди. Аслида бу борадаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча юқорида таъкидлаганимдек 1 ой шартномам мавжуд. Клуб ихтиёридаман. Улуғбек Мирзаев йўқ нарсани гапирди. 

- "Навбаҳор" таклифи қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Клублардан таклифлар бўлган. "Навбаҳор" икки йилдан бери қизиқади. Бироқ уларга жавоб берганим йўқ. "Бунёдкор" билан келиша олсак кўрамиз. 

- Нурилло Тўхтасинов легионерга айланадими ёки ўзимизда қолишни афзал кўрадими?

- Бир қарорга келамиз. Ота-онам билан гаплашиб, хориж вариантини ҳам умуман барчасини кўрамиз. Бўлмаса ўзимизда тўп тепаман.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика