UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионатларининг амалдаги ғолиблари Анталияда баҳс ўтказишади  0 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  3 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  2 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2

Тайёрлов гуруҳлари: “Насаф-97” чемпион! Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари: “Насаф-97” чемпион!

Қарши шаҳрида ўтказилган олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари мусобақаси республика босқичи якунланди.
Мусобақада иштирок этишган “Бунёдкор” футбол мактабининг 1997 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари гуруҳ босқичини 2-ўринда якунлашиб, ярим финалда “Пахтакор” билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 2:2. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида омадлироқ чиқишган бунёдкорчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Дмитрий Ким ва Равиль Бекчинтаев бошчилигидаги футболчиларимиз бош соврин учун финалда мусобақа мезбонлари – “Насаф” билан беллашишди. Ўйин давомида икки нафар тарбияланувчимизнинг майдондан четлатилганлиги ўз таъсирини ўтказиб, жамоамиз 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Жорий йилги тайёрлов гуруҳлари мусобақаси “Бунёдкор” футбол мактаби учун яхши ўтди, дейиш мумкин. Боиси 1999 йилда таваллуд топган футболчиларимиз ғолиб чиқишган бўлса, 1997 йилда туғилганлар иккинчи ўринни эгаллашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика