UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  78 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда! Янгиликлар

Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!

Айни пайтда ҳамманинг диққат эътибори Қатарда давом этаётган футбол бўйича Осиё Кубогига қаратилган.

Эртага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳам Осиё биринчилиги старт олади, фақат футзал бўйича. 

17-28 апрель кунлари ўтказиладиган Осиё Кубоги ОФК томонидан 17-бор ташкил этилмоқда. Эрон, Таиланд, Япония ва Ўзбекистон (17 тадан) турнирда энг кўп иштирок этган жамоалар сирасига киради.



Турнирда 16 та жамоа иштирок этади. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил қилинади. 


"А" гуруҳи

1. Таиланд

2. Вьетнам

3. Мьянма

4. Хитой


"C" гуруҳи

1. Япония

2. Тожикистон

3. Корея Республикаси

4. Қирғиз Республикаси 


"D" гуруҳи

1. Эрон

2. Кувайт

3. Баҳрайн

4. Афғонистон


Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралияга қарши ўйнайди. Австралияга қарши илк учрашув 17 апрель куни 14:00 да старт олади. ТВ қаршисига яхшилаб ўрнашиб олинг ва ўтказиб юборманг!

1-тур

Ўзбекистон – Австралия

17.04.2024 | 14:00


2-тур

Ироқ – Ўзбекистон

19.04.2024 | 19:00


3-тур

Ўзбекистон – Саудия Арабистони

21.04.2024 | 19:00



Хосе Венансио Лопес мусобақада қуйидаги таркиб билан қатнашади:

Равшан Элибоев, Аббос Элмуродов, Фазлиддин Ботиров, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Суннат Жўраев, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Ахметзянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.

Афсуски, муҳим ўйинчилардан Даврон Чориев ва Анасхон Раҳматов жароҳат туфайли терма жамоага ёрдам беролмайди.



Плей-офф

Плей-офф босқичида ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Учинчи ўрин учун ўйинда қўшимча тайм бўлмайди.


Чорак финал

1) "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳи финалчиси

2) "C" гуруҳи ғолиби "D" гуруҳи финалчиси

3) "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳи финалчиси

4) "D" гуруҳи ғолиби "C" гуруҳи финалчиси


Ярим финал

"A"/"B" ғолиби – "C"/"D" ғолиби

"B"/"A" ғолиби – "D"/"C" ғолиби


Ютқазган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда қатнашса, ютганлар финалда ўйнайди.


Хосе Венансио Лопес мусобақа олдидан фикрлари билан ўртоқлашаркан, асосий вазифа олдинги натижани яхшилаш эканлигини таъкидлаб ўтди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон бунга қадар 4 марта иккинчи, 5 марта учинчи поғонадан жой олган.

"Осиё Кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасидан энг яхши натижани кутяпман. Биз ҳар бир мусобақа олдидан олдимизга энг юқори мақсадларни қўямиз, яъни Осиё чемпионлигини қўлга киритиш, лекин асосий вазифамиз олдинги натижамизни яхшилашдан иборат. Ўтган Осиё Кубогида Ўзбекистон 3-ўринни қўлга киритган. Демак, биринчи навбатда, олдинги турнирдаги натижамизни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз".



Дарҳақиқат, Осиё Кубоги Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади, чунки терма жамоа бу турнирда ҳеч қачон чемпион бўлмаган. Бундан ташқари, Осиё биринчилиги юртимизда бўлиб ўтадиган мундиаль олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Йигитларга омад тилаймиз ва чемпионликни кутамиз!

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика