UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  66 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар Янгиликлар

Таиландда таралсин танти талантлар. U-17 Осиё кубогида порлаши кутилаётган ўзбекистонлик ўсмирлар

2006 йиллар терма жамоамизнинг потенциалига шубҳа йўқ. Яна бир яхши авлод шаклланаётганини кўриб турибмиз.

Бу терма жамоани Жамолиддин Раҳматуллаев қўлга олганига 1 йил, ундан аввал ҳам Сервер Жепаровнинг штабида бўлган. Йигитларни жуда яхши билади. Гарчи булар ҳали ўсмир бўлганига қарамай айримлари аллақачон кўзга кўрина бошлади. Ўз клублари сафида майдонга тушди. Европа клублари кўригида бўлиб қайтди. 


Лазиз Мирзаев ("Локомотив") - Терма жамоамизнинг сардори ва матори. Стандартларда унга тенг келадигани йўқ. "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчиси ҳисобланган Лазиз 2021 йил ПФЛ томонидан ўтказилган U-16 Ўзбекистон чемпионатидаёқ эътиборга тушиб бўлганди. Лазизни потенциали Тошкентда ўтган саралашда янада очилди. Айниқса Жанубий Корея билан баҳсда жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб Осиё чемпионатига боришимизга улкан ҳисса қўшди, дея оламиз. "Локомотив" клуби сафида ўтган мавсумда катта футболда дебют қилишга ҳам улгурди. Таиланддаги турнир унинг фаолиятида янги саҳифа очса ажабмас.



Оллоберган Каримов ("Бунёдкор") - "Бунёдкор"да уни Гути, деб чақиришади. Хоразмлик йигитча 2018 йил Хоразм ФАдан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган. Ўтган йили Иван Бошкович қўл остида асосий таркибда дебют қилди ва илк уринишдаёқ Фарруҳ Икромовнинг голига узатмани амалга оширди. Ёзда клубнинг "Динамо Загреб" билан ҳамкорлиги доирасида Хорватияда кўрикда бўлиб қайтди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинга ўтишга қўрқмайди, вазиятларни ўқий олади. Гутидан шахсан ўзим кўп нарса кутмоқдаман. 



Дилшод Абдуллаев ("Одил Аҳмедов ФА") - Бугунги кунда "Пахтакор" ўринбосарлар таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳимоячи Дилшод Абдуллаевнинг ҳам ўйинларини ўтган йили Мираброр Усмонов хотира турнири, Тошкентдаги саралаш босқичи учрашувларида кузатдим. Ҳаракатларида совуққонлик бор. Бу футболдаги энг муҳим нарса. Шу жиҳат Дилшоднинг асосий устун тарафи. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан голлар уришга ҳаракат қилади. Қайсидир маънода Ҳусниддин Алиқуловга ўхшаб кетади. 



Амирбек Саидов ("Бунёдкор") -  "CAFA U-16 Championship 2022" мусобақасида рақиблар дарвозасига голларни таҳлаган ҳужумчи. Бу йил "Бунёдкор" ўринбосарлари сафида 2та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди. Якуний нуқтани қўйишда Амирбек анча тобланди. Саралаш баҳсларида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.  Умуман бу мусобақада ҳужум чизиғимизда рақобат жуда яхши, дея оламиз. Амирбек билан бир қаторда Қувончбек Абраев, Ойбек Ўрмонжонов, Шодиёр Шодибоев, Абдулҳамид Турғунбоевлар ҳам бу турнирда порлаб чиқишларини кутиш мумкин. Айтишингиз мумкин, бу ёшда хулоса қилиш эртаку. Лекин йигитлар аллақачон 18 ёшга қараб кетмоқда. Ўзларини кўрсатадиган вақт келди.

 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика