UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  1 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  10 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  23 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Таиландаги фаолияти, “Нурафшон”дан тушган таклиф ва фаолиятини якулашни истамаётган Артём Филипосян билан суҳбат Янгиликлар

Таиландаги фаолияти, “Нурафшон”дан тушган таклиф ва фаолиятини якулашни истамаётган Артём Филипосян билан суҳбат

Хабарингиз бор, тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян бугунги кунда Таиланд биринчи лигаси иштирокчиси “Муангкан Юнайтед”да тўп тепмоқда.

 Хўш, футболчимизнинг ушбу жамоадаги фаолиятини қандай кечмоқда. Шу борасида у билан суҳбатлашдик.

- Таиландга келишинигиздан аввал Ўзбекистон жамоаларидан таклиф тушмадими?

- Ўзбекистонда булганимда менга икки клубдан жиддий таклиф тушди. Ҳозирда уларнинг номларини ошкор қилиш тўғри эмас. Сабаби мен ҳозирда Таиландда тўп тепмоқдаман. Таклиф билан чиққан жамоалардан бири билан келишиб қўйгандим. Фақатгина, четдан таклиф бўлса, мени қўйиб юборишларини сўрагандим. Шу орада Таиланд биринчи лигаси иштирокчисидан таклиф бўлди ва шу ерга келдим. Ўзбекистонда келишиб қўйган жамоа билан насиб қилса келаси йил тўп тепишим мумкин. Тўғриси, уч йилдан буён уйдан йироқда ўйнамоқдаман. Оилам билан кўп вақтимни ўтказа олмадим.

- Эшитишимизча, сизга “Сўғдиёна” ва “Нурафшон” жамоалари таклиф билан чиққан. Шу ростми?

- Тўғриси, “Сўғдиёна” менга таклиф билан чиққани йўқ. Йил бошида эса “Нурафшон”дан таклиф бўлди. У вақтда эса мен Таиланд Суперлигаси аъзоси “Прачуап” билан шартнома имзолаб қўйгандим. Шу ўринда “Нурафшон”га таклиф билан чиққани учун миннатдорчилик билдираман.

- Нима учун Таиланд биринчи лигаси жамоаси таклифига розилик билдирдингиз?

- Бу мамлакат чемпионатида тўп тепиш менга маъқул бўлди. Бу қайси лига бўлишидан қатъий назар, шу ерда ўйнаш истаги борлиги туфайли ҳам “Муангкан Юнайтед”нинг таклифига розилик бердим.



- Жамоа сиз учун барча шароитларни яратиб берганми?

- Албатта. Алоҳида яшашим учун квартира ва машина берган. Бундан ташқари, барча шароитларни яратиб беришган. Нолишга ҳаққим йўқ.

- Сиз Индонезиянинг “Персикабо” жамоаси билан шартномангиз бор эди. Қандайдир сабаблар туфайли у жамоа билан шартномани бекор қилдингизми?

- Пандемия бошланганидан кейин бир ярим йил давомида Индонезияда фуьблл мусобақаларига рухсат берилгани йўқ. Ҳаттоки, машғулотлар ҳам ўтказилмай қўйилди. Бу вақт давомида эса жамоалар легионерларга 25 фоиз маош беришди. Шу сабабли кўплаб футболчилар шартномаларни бекор қилишди. Қолаверса, ўйин амалиётисиз ўтиришдан маъно йўқ эди. Шу томонларини ҳисобга олган ҳолда Индонезия жамоаси билан шартномамни бекор қилдим.

- Таиланд биринчи лигасида ҳам яхши маош тўлашадими?
- Вазифаси бор жамоаларда маош жуда яхши. Қолгани ҳам ўртача ҳақ тўлашади. Лекин Суперлига билан солиштириб бўлмайди.

- Таиланд футболи сизда қандай тааассурот уйғота олди?
- Мамлакатда футболга катта эътибор берилмоқда. Барча жамоаларда шароитлар яхши. Чемпионатнинг ҳар бир баҳсида ВАР тизими ишламоқда. Стадионлар мухлислар билан тўлади. Қизиқиш жуда юқори эканлиги мени ажаблантирди.



- Фаолиятингиз давомида Таиланд ва Индонезиядан бошқа чемпионатлардан ҳам таклиф бўлганми?
- Тўғриси, бошка чемпионатларда таклифлар бўлмаган.

- Фаолиятингизни қачон тугатишни режалаштирмоқдасиз?
- Ҳозирча хаёлим факат футбол билан боғлиқ. Худога шукур ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. 33 ёшда бўлсам-да, ҳали бир неча йиллар давомида тўп тепиш истагидаман.

- Сиздан яхши мураббий чиқадими?
- Тўғриси бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Қачондир фаолиятимни тугатсам, мураббийликга ўтсам, шунда маълум бўлади.

- Кўплаб жамоалар шарафини ҳимоя қилгансиз. Қайси жамоада энг яхши мавсумни ўтказгансиз?
- Қайси жамоада ўйнаган бўлсам-да, ҳаммасига раҳмат айтаман. 2011 йил “Насаф”да ўтказган фаолиятим мен учун энг яхшиси бўлган. Чунки ўшанда “аждарлар” билан ОФК кубогини қўлга киритган ва чемпионатда 2-ўринни қўлга киритгандик. Ўша мавсум мен учун муваффақиятли тугаган.

- Сизнингча, Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган энг кучли учта легионер сифатида кимларни кўрсата оласиз?
- Фикримча, Ривалдо Гочгули Гочгулиев ва Артур Геворкян мен учун Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган энг кучли легионерлар ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика