UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  36 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  377 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  14 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  7

Таиландаги фаолияти, “Нурафшон”дан тушган таклиф ва фаолиятини якулашни истамаётган Артём Филипосян билан суҳбат Янгиликлар

Таиландаги фаолияти, “Нурафшон”дан тушган таклиф ва фаолиятини якулашни истамаётган Артём Филипосян билан суҳбат

Хабарингиз бор, тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян бугунги кунда Таиланд биринчи лигаси иштирокчиси “Муангкан Юнайтед”да тўп тепмоқда.

 Хўш, футболчимизнинг ушбу жамоадаги фаолиятини қандай кечмоқда. Шу борасида у билан суҳбатлашдик.

- Таиландга келишинигиздан аввал Ўзбекистон жамоаларидан таклиф тушмадими?

- Ўзбекистонда булганимда менга икки клубдан жиддий таклиф тушди. Ҳозирда уларнинг номларини ошкор қилиш тўғри эмас. Сабаби мен ҳозирда Таиландда тўп тепмоқдаман. Таклиф билан чиққан жамоалардан бири билан келишиб қўйгандим. Фақатгина, четдан таклиф бўлса, мени қўйиб юборишларини сўрагандим. Шу орада Таиланд биринчи лигаси иштирокчисидан таклиф бўлди ва шу ерга келдим. Ўзбекистонда келишиб қўйган жамоа билан насиб қилса келаси йил тўп тепишим мумкин. Тўғриси, уч йилдан буён уйдан йироқда ўйнамоқдаман. Оилам билан кўп вақтимни ўтказа олмадим.

- Эшитишимизча, сизга “Сўғдиёна” ва “Нурафшон” жамоалари таклиф билан чиққан. Шу ростми?

- Тўғриси, “Сўғдиёна” менга таклиф билан чиққани йўқ. Йил бошида эса “Нурафшон”дан таклиф бўлди. У вақтда эса мен Таиланд Суперлигаси аъзоси “Прачуап” билан шартнома имзолаб қўйгандим. Шу ўринда “Нурафшон”га таклиф билан чиққани учун миннатдорчилик билдираман.

- Нима учун Таиланд биринчи лигаси жамоаси таклифига розилик билдирдингиз?

- Бу мамлакат чемпионатида тўп тепиш менга маъқул бўлди. Бу қайси лига бўлишидан қатъий назар, шу ерда ўйнаш истаги борлиги туфайли ҳам “Муангкан Юнайтед”нинг таклифига розилик бердим.



- Жамоа сиз учун барча шароитларни яратиб берганми?

- Албатта. Алоҳида яшашим учун квартира ва машина берган. Бундан ташқари, барча шароитларни яратиб беришган. Нолишга ҳаққим йўқ.

- Сиз Индонезиянинг “Персикабо” жамоаси билан шартномангиз бор эди. Қандайдир сабаблар туфайли у жамоа билан шартномани бекор қилдингизми?

- Пандемия бошланганидан кейин бир ярим йил давомида Индонезияда фуьблл мусобақаларига рухсат берилгани йўқ. Ҳаттоки, машғулотлар ҳам ўтказилмай қўйилди. Бу вақт давомида эса жамоалар легионерларга 25 фоиз маош беришди. Шу сабабли кўплаб футболчилар шартномаларни бекор қилишди. Қолаверса, ўйин амалиётисиз ўтиришдан маъно йўқ эди. Шу томонларини ҳисобга олган ҳолда Индонезия жамоаси билан шартномамни бекор қилдим.

- Таиланд биринчи лигасида ҳам яхши маош тўлашадими?
- Вазифаси бор жамоаларда маош жуда яхши. Қолгани ҳам ўртача ҳақ тўлашади. Лекин Суперлига билан солиштириб бўлмайди.

- Таиланд футболи сизда қандай тааассурот уйғота олди?
- Мамлакатда футболга катта эътибор берилмоқда. Барча жамоаларда шароитлар яхши. Чемпионатнинг ҳар бир баҳсида ВАР тизими ишламоқда. Стадионлар мухлислар билан тўлади. Қизиқиш жуда юқори эканлиги мени ажаблантирди.



- Фаолиятингиз давомида Таиланд ва Индонезиядан бошқа чемпионатлардан ҳам таклиф бўлганми?
- Тўғриси, бошка чемпионатларда таклифлар бўлмаган.

- Фаолиятингизни қачон тугатишни режалаштирмоқдасиз?
- Ҳозирча хаёлим факат футбол билан боғлиқ. Худога шукур ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. 33 ёшда бўлсам-да, ҳали бир неча йиллар давомида тўп тепиш истагидаман.

- Сиздан яхши мураббий чиқадими?
- Тўғриси бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Қачондир фаолиятимни тугатсам, мураббийликга ўтсам, шунда маълум бўлади.

- Кўплаб жамоалар шарафини ҳимоя қилгансиз. Қайси жамоада энг яхши мавсумни ўтказгансиз?
- Қайси жамоада ўйнаган бўлсам-да, ҳаммасига раҳмат айтаман. 2011 йил “Насаф”да ўтказган фаолиятим мен учун энг яхшиси бўлган. Чунки ўшанда “аждарлар” билан ОФК кубогини қўлга киритган ва чемпионатда 2-ўринни қўлга киритгандик. Ўша мавсум мен учун муваффақиятли тугаган.

- Сизнингча, Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган энг кучли учта легионер сифатида кимларни кўрсата оласиз?
- Фикримча, Ривалдо Гочгули Гочгулиев ва Артур Геворкян мен учун Ўзбекистон чемпионатида тўп тепган энг кучли легионерлар ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика