UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2

Тачмурод Агамуродов: «Динамо»нинг натижасини яхшилаш учун бор билим ва тажрибамни ишга соламан» Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: «Динамо»нинг натижасини яхшилаш учун бор билим ва тажрибамни ишга соламан»

Чоршанба куни Тачмурод Агамуродов «Динамо» футболчиларига таништирилгач, тушдан сўнг жамоанинг дастлабки машғулотларида иштирок этди.
Тайёргарлик машқлари якунлангач, янги мутахассиснинг фикрлари билан қизиқдик.

«Самарқанддек шаҳар жамоасида яна иш бошлаганимдан жуда хурсандман. Бу ажойиб шаҳардаги дастлабки фаолиятимдан менда жуда яхши ва ёрқин хотиралар қолган. Клуб мен учун бегона эмас – бир қатор футболчилар билан олдин ҳам ишлаганман» - дейди мураббий.

«Албатта, ҳозирда жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳавас қиларли даражада эмас. Аммо, иккинчи давранинг асосий ўйинлари ҳали олдинда ва вазиятни ўзгартириш учун имконият бор. Шундай экан, мен жамоа натижалари яхшиланиши учун бор билим ва тажриба ҳамда маҳоратимни ишга соламан. Тажрибамдан биламан – «Динамо»нинг минглаб содиқ мухлислари борки, улар ҳеч қачон севимли жамоалари тақдирига бефарқ бўлмайдилар. Умид қиламанки, улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда давом этишади ва биз бирга яхши натижалар учун курашамиз» - дея таъкидлади Тачмурод Шамакович.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» навбатдаги 17-турда шанба куни сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлса, 18-турда чоршанба куни «Андижон»ни ўз майдонида қабул қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика