"Т-Тим" ғалаба қозонди, Фарҳод Тожиевдан иккита гол

Narzulla Saydullayev
7 мар 2015, 14:42
Кеча Малайзия премьер-лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев тўп тепаётган "Т-Тим" клуби 4-турда "Жохор" клубига қарши майдонга тушди. Фарҳод Тожиев икки бор меҳмонлар дарвозасига гол уриб жамоа ғалабасига катта хисса қўшди. 

"Т-Тим" 4та турдан сўнг 5 очко билан мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

Маълумот учун, "Т-Тим" сафида ўзбекистонлик мухлисларга таниш бўлган Дэвид Ония сардор сифатида ўйнамоқда.

"Т-Тим" - "Жохор" 3:1

Голлар: Фарҳод Тожиев 45, 48, Норҳаким 90 - Леонардо 72.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia