UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади" Янгиликлар

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади"

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун ОФК кубогидаги юришини бошлади.

Қирғизистоннинг "Олой" жамоасига қарши кечган ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари катта устунликка эга бўлишди ва бу ҳисобда ҳам акс этди, 4:0. "Насаф"нинг ўйиндаги илк голига захирадан майдонга тушган Сухроб Нуруллоев муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Нуруллоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.


- Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон бўлиши табиий. "Олой" билан кечган тўқнашувда ўйин ҳам, ҳисобдаги устунлик ҳам "Насаф" томонида бўлди. Мазкур баҳс жамоа учун қай даражада осон ва қийин ўтди?

- Мусобақадаги илк ўйинимиз бўлгани учун озгина қийналдик. Боз устига жамоамиздаги аксарият футболчилар бундай турнирда илк бор иштирок этаётганди. Биринчи бўлимда бир нечта яққол голли вазиятлардан фойдаланганимизда босимдан ҳалос бўлардик. "Олой" шундай ўйнашидан хабаримиз бор эди. Голдан сўнг ўйинимиз янада очилиб кетди. Бу дастлабки баҳс. Ғалаба тарихда қолди. Энди навбатдаги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз зарур.

- Халқаро турнирлардаги биринчи ғалаба ҳамма жамоага турлича таъсир қилади. Қайсидир клубда футболчилар хаддан ташқари руҳланиб кетишади ёки аксинча эътибор бермай, ўйинни унутиб эътиборни жамлаб олишади. Йирик ҳисобдаги ғалаба "Насаф"га қайси томонлама таъсир қилади?

-  Олдимизга ҳар бир ўйинда яхши натижа кўрсатиш ва гуруҳдан чиқиш мақсади қўйилган. Худо хоҳласа буни амалга ошириб мухлисларни хурсанд қиламиз. Юқорида таъкидлаганимдек бор эътиборимиз кейинги ўйинга қаратилган. 

- Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Хўжанд" ва "Олтин аср" ўзаро дуранг ўйнашди. "Насаф"нинг гуруҳ босқичидаги асосий рақобатчиси қайси жамоа бўлади?

- Гуруҳ босқичи битта ўйинлардан иборат бўлгани учун барча бор кучи билан майдонга чиқмоқда. Қайсидир жамоани кучли ёки кучсиз демайман. Биз фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз лозим. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарсак бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика